Тўрт безори беш кишига жароҳат етказди

Тўрт безори беш кишига жароҳат етказди

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчилар Т.Р., С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ва С.Д.лар “Боғихон” МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик оқибатида унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.(исмли аёл), отаси Т.Ю., укаси Ш.Ю. ва 2 нафар қариндошларини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Натижада Ш.Ю. ва унинг 4 нафар қариндошлари касалхонага ётқизилганлар. Т.Р., С.Д. ва унинг 2 нафар укаси қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page