Тувалоқлар Ўзбекистон “Қизил китоби”га 2009 йилда киритилган.

Тувалоқлар Ўзбекистон “Қизил китоби”га 2009 йилда киритилган.

UTS

Бирлашган Араб Амирликларидан Қорақалпоғистонга 84 та контейнерда олиб келинган 504 бош йўрға тувалоқ қушлари Тахтакўпир тумани ҳудудида табиат қўйнига, яъни Қизилқум саҳросига қўйиб юборилди.Мазкур қушлар Абу Даби ҳукуматига қарашли Халқаро тувалоқларни ҳимоя қилиш фонди ташкилотида кўпайтирилган.Тувалоқлар Ўзбекистон “Қизил китоби”га 2009 йилда киритилган. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқара бошлаган. Уларнинг 24 та тури дунёнинг турли ҳудудларида таралган. Қорақалпоғистон ҳудудида яшайдиган тувалоқлар Осиё йўрға тувалоқлари деб номланади ва номига мос тарзда улар соатига 40 километр тезлик билан йўрғалай олиши мумкин. Учгандан кўра, кўпроқ югуришни афзал биладиган мазкур қуш Устюртда, Оролқумда ва Қизилқумда яшайди.

Қорақалпоғистонда араб шайхлари тувалоқ ови ташкил қилиб туради. Норматив ҳужжатларга кўра, хорижий фуқароларга ушбу қушнинг 1 донасини тутиш учун 6 минг АҚШ долларини давлат хазинасига тўлаши белгиланган. Улар рухсатнома асосида мамлакатимиз Қизил китобига киритилган қушлар билан ҳайвонларни ов қилади.Араблар ўзларининг яшаш жойларида табиий шароитда тувалоқларни ўстириш имкони бўлмаганлиги боис бошқа давлатларга, жумладан Ўзбекистонга ҳам овга келади. 

  Халқаро тувалоқларни ҳимоя қилиш фонди томонидан 2018 йилда 33685 дона Осиё, 21820 дона Африка, жами 55504 йўрға тувалоқлари етиштириб чиқарилган. Жорий йил апрель ойида “Оролга ҳаёт қайтмоқда” шиори остида 1000 дона йўрға тувалоқлар Мўйноқ ҳамда Қўнғирот туманларида табиатга қўйиб юборилган эди.Халқаро тувалоқларни ҳимоя қилиш фонди Абу Даби ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган нотижорат ташкилотдир. Бу дунёдаги энг йирик қуш турларини сақлаш бўйича лойиҳалардан бири бўлиб, табиий яшаш жойларида уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида тувалоқ питомникларининг халқаро тармоғини бошқаради.

  Чиқарилгандан сўнг ҳам қушлар табиий муҳитда ҳамда сунъий йўлдош орқали кузатилади. Бугунги кунда дунё бўйлаб тувалоқлар ҳаракатини доимий равишда кузатиб бориш учун 2 минг 600 дан ортиқ сунъий йўлдош мосламалари ишлатилади. 



Report Page