Тушкунлик ҳолатини енгиш

Тушкунлик ҳолатини енгиш


Нохуш вазият, кўнгилсизлик, ёмон хабар ёки ҳодисалар туфайли инсоннинг руҳий ҳолатида стресс, ваҳима ва қўрқув ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бу куч-қувват ҳисобланган кортизол гормонининг организмдан кўп миқдорда чиқиб кетишига олиб келади.

Мазкур ҳолат ўз-ўзидан зарарли эмас, лекин мунтазам давом этса, турли хил психологик касалликларни келтириб чиқариши исботланган. Бунинг олдини олиш учун оддий нафас машқларини бажариш тавсия этилади.

– бурундан шошилмай чўзиб нафас олиб, узоқроқ чиқаринг;

– оғиздан ҳам худди шундай чуқурроқ ҳаво ютиб, аста чиқаринг;

– кўзларни юмган ҳолда диққатни нафасга жамланг;

Ҳар куни шу машқни бир неча маротаба такрорлаш организм учун фойдали. Бундай техника диққатни ўз организмингизга қаратишга, демакки, бироз енгиллашиш ва тинчланишга ёрдам беради.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.

Report Page