“Туронбанк” АТБ ишбилармонларга 100 миллиондан 1,5 миллиард сўмгача кредит ажратмоқда

“Туронбанк” АТБ ишбилармонларга 100 миллиондан 1,5 миллиард сўмгача кредит ажратмоқда


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Туронбанк” АТБ Ахборот хизмати раҳбари Нодирбек Муқимов маълум қилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, молия муассасаси “Менинг бизнесим” номли кредит турини таклиф этмоқда. Унинг доирасида камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик шахсларга Туронбанк 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратмоқда. У 24 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 84 ойгача расмийлаштирилади. 

Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектлари “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки орқали 36 ойгача бўлган муддатга 150 миллион сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредитларини олишлари мумкин. Агарда уларнинг сўнгги 12 ой мобайнидаги айланма маблағлари миқдори 200 млн. сўмдан ошиб, камида тўрт нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаган бўлишса бунда лимит 500 миллион сўмгача кўтарилади. Бундан ҳам қулайи, Туронбанк охирги 12 ой давомида айланма маблағлари миқдори 500 млн. сўмдан 10 млрд. сўмгача бўлган ва камида беш нафар кишини доимий иш билан таъминлаган ишбилармонларга 24 ойгача бўлган муддатга имтиёзли давр бериб, 84 ойгача 1 млрд. сўм кредит ажратади. 

 Қолаверса, 1,5 миллиард сўмгача бўлган кредити тури ҳам мавжуд. Бунинг учун улар 24 ойдан ортиқ вақт мобайнида фаолият кўрсатаётган бўлишлари, охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача етиши ва энг камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган бўлишлари керак.  

Бу кредитлар саноат, хизматлар кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш каби йўналишларда ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилаётган ёки кенгайтираётган тадбиркорларга тақдим этилади. 

Қайд этиш лозим, жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки 150 нафардан зиёд мижозларга қарийб 15 млрд. сўмлик шу турдаги кредитларни расмийлаштирди. 

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, Туронбанк бугунги кунда ўзининг ишончли ва фаол ҳамкорлари бўлган “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки”, “Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси”, “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA” каби халқаро молия институтлари “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш”, “Мева – сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини яратиш”, “Чоравачиликни ва туризмни қўллаб - қувватлаш” каби йўналишлар бўйича хорижий кредит линияларини ўзлаштириб, тадбиркорларга ажратиб келмоқда. 

Бундан ташқари Туронбанк янги фаолият бошлаётган, лойиҳасини кенгайтириш ҳаракатида юрган, айланма маблағларни тўлдириш истагида бўлган ҳамда асосий восита сотиб олишни режа қилаётган ишбилармонлар учун “Самарали бизнес” кредит маҳсулотини ҳам тақдим этмоқда. 

Шу билан биргаликда, Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Давлатимиз раҳбарининг “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Бизнесга биринчи қадам” ва “Бизнесим мақсадим” номли кредитларни ҳам фуқароларга тақдим этмоқда.

Унга кўра, 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Рсепубликаси фуқаролари ижтимоий солиқ тўлаб ўзини ўзи банд қилганлиги тўғрисидаги маълумотнома орқали 12 ойгача бўлган муддатга ҳеч қандай бошланғич тўлов ва расмий даромадсиз 5 млн. сўмгача кредит олишлари мумкин.  

Микроқарз олаётган фуқаро кредит олиш даврида жорий муддати ўтган қарздорликлари, қарздор томонидан аввал олган ва сўндирилган кредитлари бўйича муддати 60 кундан кечиккан ҳолати бўлмаслиги лозим. Гаров таъминоти сифатида эса суғурта полиси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади. 

Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки 2 615 нафар мижозларга 13 млрд. 650 минг сўмлик шу турдаги кредитни расмийлаштирди. 

Бундан ташқари, Туронбанк ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилаётганларга “Бизнесим мақсадим” номли кредитни ишлаб чиқди. Бунда солиқ органлари орқали ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳеч қандай бошланғич тўловсиз 17 млн. сўмгача кредит олишлари мумкин бўлади. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа йўналишлар учун 36 ойгача бўлган муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан, балиқчилик, иссиқхоначилик, боғдорчилик ва чоравачилик билан шуғулланиш учун 84 ойгача 36 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади.   

Ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган, томорқасидан даромад олишни мақсад қилган ёки бизнесини янада ривожлантиришни режа қилган барча юртдошларимизни “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкига таклиф этамиз. www.turonbank.uz расмий сайти ёки 1220 қисқа рақами орқали банк манзиллари ва бошқа қўшимча маълумотларни олишингиз мумкин. 

Report Page