Турмуш ўртоғининг умрига зомин бўлди

Турмуш ўртоғининг умрига зомин бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 3 апрель куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи Г.Н.(исмли аёл) уйида оилавий жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи Б.Н.нинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада Б.Н. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page