❓ Турмуш ўртоғим 3 йилдан бери чет элда. Яқинда ўғлим иккимизни ёнига чақирди. Ўғлим чет элга чиқиши учун отасининг розилиги талаб қилинаркан. Чет элда туриб ишончнома ёзилса, факс орқали жўнатиладими ёки асли бўлиши шартми?
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official✔️ “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида маълумотларни йиғиш пунктига тақдим этиладиган ҳужжатлар қаторига вояга етмаганлар учун ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги ҳам киритилган.
Сиз ушбу ҳолатда отаси ўзи яшаётган давлатдан нотариал тасдиқланган розилик аризасининг асл нусхасини юбориши керак.
______________
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингдан