Турмуш ўртоғи билан қизалоғини қидирмоқда

Турмуш ўртоғи билан қизалоғини қидирмоқда

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 29 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Шуҳрат Мирзаев ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 24 март куни соат 04.00ларда турмуш ўртоғи 1989 йилда туғилган Юлдуз Абдураманова ва қизи 2018 йилда туғилган Асалия Мирзаева билан биргаликда уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган. Она ва болани қидириб топиш чоралари кўрилган. 

Ҳурматли фуқаролар, агар ушбу шахслар ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page