“Туркменэнерго” электр узатиш тармоғи таъмирланиб, импорт амалиёти тикланди

“Туркменэнерго” электр узатиш тармоғи таъмирланиб, импорт амалиёти тикланди

Buxoro.uz

Аввал хабар берилганидек, кеча, 2019 йил 4 декабрь куни соат 10:53 да “Сердар” (Туркманистон) ва “Қоракўл” (Ўзбекистон) подстанцияларини боғловчи
500 кВли ҳаво электр узатиш тармоғида фавқулотда ўчиш ҳолати содир бўлган эди. 

Магистрал тармоқдаги носозликни бартараф этиш учун “Туркменэнерго” корпорацияси ҳудудий бўлимларининг бригадалари зарар етган жойларини аниқлаш ва бартараф этиш учун юборилганди. Кейинчалик маълум бўлдики, “Туркменэнерго” балансидаги электр тармоғи чегара ҳудудига яқин жойда узилган бўлиб, линия ўзбекистонлик энергетиклар томонидан таъмирланди. 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари томонидан 807- ва 820-таянч устунлар орасида олиб борилган таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, яъни бугун соат 16:23 да “Қоракўл” ва “Сердар” подстанцияларини боғловчи Л-512 ҳаво тармоғи ишга туширилиб, Туркманистондан қабул қилинаётган электр энергия амалиёти тўлиқ тикланди.

Report Page