“Туркистон” маҳалласи ҳудудида қурилган кўп қаватли уйлар ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги мурожаат юзасидан

“Туркистон” маҳалласи ҳудудида қурилган кўп қаватли уйлар ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги мурожаат юзасидан

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда туманимизда жойлашган “Туркистон” маҳалласи ҳудудидаги намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминоти истеъмолга яроқсизлиги танқид остига олинган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти “Сувтаъминот” МЧЖ Зангиота тумани бўлимидан расмий жавоб олинди.

Хусусан, ушбу расмий жавобда “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини, “Тасанно” кўчасидаги кўп қаватли хонадонларда яшовчи аҳолининг таъминотдаги ичимлик суви истеъмол учун яроқсизлигидан ва ичимлик сувидан “чувалчанг, қурт” чиқаётганлиги ҳақидаги шикояти юзасидан Зангиота “Сувтаъминот” МЧЖ бўлими бошлиғи, Бош муҳандис, Ижро интизоми ходими, лаборатория ходими, Сув сотиш бўлимининг ҳудуд инспектори ҳамда Тошкент вилояти “Сувтаъминот” МЧЖ маъсул ходими ҳамда Лаборатория бўлимининг бош мутахассиси, Ахборот хизмати ходими, Тошкент вилояти “Сув инспекцияси” маъсул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ушбу ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ҳудудга чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида “Тасанно” кўчасидаги 5 та кўп қаватли уйлар 2019 йилда “Қишлоқ қурилиш инвест” қурувчи ташкилот томонидан қурилган бўлиб, 2020 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида аҳолига фойдаланиш учун топшириш жараёнида кўп қаватли уйлардан “Мафтункор” сув кўтариш иншооти ҳудудигача бўлган янги тортилган ичимлик сув қувурларини босимга чидамлилигини синовдан ўтказиш мақсадида, ҳудуддаги сув қудугидан олинаётган сувнинг қаттиқлиги юқори бўлганлиги сабабли фойдаланилмай турган сув қудуқларидан фойдаланилган бўлиб, кўп қаватли уйларга яшаш мақсадида кўчиб ўтган фуқароларнинг хўжалик ишларида фойдаланиш мақсадида уларнинг илтимосига биноан эҳтиёжи учун вақти-вақти билан таъминланиб турилган вақтида олинган сув таҳлиллари натижаси ичимлик сувининг қаттиқлиги белгиланган меъёрдан юқорилиги аниқланган.

2021 йилдан қурувчи ташкилот томонидан ушбу кўп қаватли уйларни ичимлик суви таъминоти учун қурилган 100 метр-куб сув сақлаш ҳовузи ва насос иншооти 1967 йилдан буён “Олмазор”, “Кенг-кичик”, “Истиқлол” ҳамда “Туркистон” ҳамда “Файз” маҳалласидаги 23 та кўп қаватли уйлар аҳолиси истеъмол қилиб келаётган ичимлик сув тармоғига уланган.

Ушбу манзилда яшаб келаётган 10 минг нафардан ортиқ аҳоли истемол қилиб келаётган ичимлик сувидан истеъмолга яроқсизлиги ҳақида шу даврга қадар ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган. “Туркистон” маҳалласи, “Тасанно” кўчасидаги кўп қаватли уйларга зарарсизлантирилган ва ичимликка яроқлилиги туман Давлат санитария-эпидемология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими билан ҳамкорликда белгиланган вақтда текширувдан ўтказилиб, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилади.

Маъсул ходимлар томонидан ичимлик сувидан шикоят қилинган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хонадонларига кириб ўрганилганда, фуқаролар 2 йилдан буён шу кўп қаватли уйларда яшаб келаётганлиги, лекин ўтган вақт мобайнида ичимлик сувида ҳеч қандай “чувалчанг” ёки “қурт” кўришмаганлигини айтиб ўтишди. Бу сўзларни “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳам тасдиқлади.

Тузилган ишчи гуруҳ иштирокида хонадонлардан ичимлик сувидан намуналар олиниб, туман Давлат санитария-эпидемология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига текшириш учун юборилганлиги маълум қилинди.

Report Page