Туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва режалар
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialБугун АОКАда Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, бошқарма бошлиғи Иброҳим Барноев, вазирлик ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:
✔️ 2021 йил 5 ноябрь куни “Мамлакатимизда Туризм салоҳиятини ошириш, Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ижроси” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг мутасадди раҳбарлари, туризм соҳаси мутахассилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Матбуот анжумани кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш борасида олиб борилаётган ишлар;
2. Туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини ҳамда ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳалари ва инновацион бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар;
3. Мамакатимизга хорижий сайёҳлар оқими кўпайтириш мақсадида жорий этилаётган тартиб-қоидалар;
4. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, уларнинг рекострукцияси, консервациясини ташки қилиш юзасидан амалга оширилаётган вазифалар;
5. Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш масалалари.
Конференцияда туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Азамов сўзга чиқиб, мамлакатда COVID-19 пандемиясига қарамасдан, туризм индустриясини ривожлантириш, соҳага юзага келган муаммоларнинг салбий оқибатини каматириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ва Ҳукумат даражасида бир қатор чоралар кўрилаётганини қайд этди.
Дунёда юзагакелган пандемия оқибатида энг кўп зарар кўрган соҳалар қаторидалиги ҳисобга олган ҳолда республикада мазкур йўналишда 260 минг иш ўринлари,
🔹 1400 та туристик ташкилотлар ва 1360 та жойлаштириш воситалари, 2 млн. 200 мингдан ортиқ гид-таржимонлар ва туризмга ёндош соҳалар фаолиятини сақлаб қолиш мақсадида соҳадаги тадбирколик субъектларига ссуда, кредит, солиқ имтиёзлари тақдим этилди, қўшимча тарзда хорижий сайёҳлардан олинадиган туристик йиғим яна 2023 йил 1 сентябрга қадар тўхтатилди, грант ва субсидиялар тақдим қилинмоқда.
Хусусан, туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилнинг 9 ойи давомида 6,5 млрд. сўм миқдорида маблағ давлат бюджетидан субсидия ажратилди.
Шунингдек, янги меҳмонхона ташкил қилган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 12 нафар инвесторларга 44 млрд. сўм ҳамда улардан 1 нафарига франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун 52 минг 400 АҚШ доллари миқдорида субсидиялар тақдим этилди.
Туризм соҳасида ёшларни истиқболли стартап лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни қўллаб-қувватлаш учун “Tourism. The path to innovation” танлови ўтказилди. Унга кўра, 12 нафар ғолибга 1 млрд. 500 млн. сўм грант маблағлари берилди. Мазкур лойиҳалар 2022-2023 йилларда тўлиқ ишга тушади.
Маҳаллий аҳолининг соҳага қизиқиши туфайли янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти ташкил қилинмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 105 та янги меҳмонхона (Жойлаштириш воситаларининг умумий сони 1 361 та, хоналар сони 31 388 ва ўринлар сони 66 904 та) 1 001 та оилавий меҳмон уйлари (уларнинг умумий сони 2 365 та), 144 та хостел (жами сони 301 та), 90 та туристик корхона (жами сони 1 434 та) ишга тушди. 1015 та санитария-гигиена шохобчаси қурилди ҳамда таъмирланди. 4 114 та АЁҚШларнинг СГШ билан таъминланганлик даражаси 85,0 фоизга етди (3 491 таси СГШ билан таъминланган). Вазирликнинг илтимосномаси асосида 130 нафар тадбиркорлик субъектларига намунавий лойиҳалар асосида замонавий СГШ қуриш учун 80 – 100 квадрат метр ўлчамда ер майдонларини электрон аукционга қўймасдан ажратилди.
Туризм индустириясида бандликни таъминлаш мақсадида 2021 йилда ички туризмга, шу жумладан, аҳолини саёҳатга жалб қилишга аҳамият берилмоқда.
✔️ Туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг авиа ва темирйўл чипталари учун 15 фоиз ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматларихаражатларини қоплаш учун 10 фоиз миқдорда субсидия ажратилмоқда. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига ушбу мақсадлар учун 4,8 млрд. сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.
Қўшимча равишда 2021 йил учун “Ички туризм ойлиги”, “Ички туризм ҳафталиги” ҳамда “Ички туризм кунлари” ташкил этилмоқда ва унинг доирасида ихтиёрий мавсумий чегирмалар жорий этилмоқда. Сайёҳатларни ташкил этишда жамоалар шаклида, яъни “маҳалла жамоалари”, “ёшлар жамоалари” ва “меҳнат жамоалари”дан таркиб топган гуруҳлар учун режали саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида маҳаллий ҳокимликлар ва вазирлик, идора, ташкилотлар билан ҳамкорликда 3 млн. 700 минг нафардан ортиқ юртдошларимизнинг саёҳатлари тизимли амалга оширилди.
Туризм соҳасини тиклаш учун олиб борилган амалий ишлар натижасида жорий йилнинг 9 ойи давомида юртимизга 1 млн. 200 минг (1 135 621) нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди ва 273 млн. доллар миқдорида туризм хизматлари экспорт қилинди.
Таҳлилларга кўра, 2021 йилда айрим Ғарбий Европа, Америкава МДҲ давлатларидан биз кутганимиздан кўпроқ сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Япония, Хитой, Ҳиндистон ва Жануби-шарқий Осиё (Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Тайван, Жанубий Корея) давлатлардаги чекловлар сабабли прогноз қилинган кўсаткичлардан кам миқдорда сайёҳ келди.
Йил давомида мазкур тоифадаги сайёҳлар сонини 1 млн. 700 минг нафарга етказиш прогоноз қилинган. Эмлаш жараёни йўлга кўйилганидан кейин халқаро туризм жонланди.
🔹 Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ҳар ойда 85 минг нафар хорийжий фуқаролари сайёҳ сифатида мамлакатимизга кириб келган бўлса, бу кўрсаткич август ва сентябрь ойларида деярли 190 мингга етди.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан қабул қилинган “2020-2022 ва 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурлари” доирасида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда туризм соҳасидаги умумий қиймати 1 млн. 232,0 минг доллар бўлган 62 та лойиҳада 555 млн. доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш орқали 31 та лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. Бугунги кунда мазкур лойиҳаларда 404 млн. доллар инвестиция ўзлаштирилди.
Ҳудудий инвестиция дастурлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ташаббуслари билан 2021 йил давомида туризм ва спорт соҳаларида умумий қиймати 1 трлн. 84 млрд. сўм бўлган 318 та лойиҳа амалга оширилди, бунинг натижасида 2954 та янги иш ўринлари яратилди.
Туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда туристик-рекреацион зоналарни ташкил қилиш ишлари жадаллаштирилди ҳамда 2021-2022 йиллар давомида соҳага қўшимча 150 млн. долл. миқдорида инвестиция маблағларини жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Туризм ва маданий мерос объектларида инфратузилмани яхшилаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ““Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонлиқарори доирасида 1 трлн сўм(шундан давлат бюджетидан 500,0млрд.сўм ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 500,0млрд.сўм) миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди.
✔️ Бугунги кун ҳолатига белгиланган 1 трлн. сўм маблағдан 800 млрд. сўм ажратилди (80%), 556,5 млрд. сўмга тасдиқловчи лойиҳа-смета ҳужжатлари молия идораларига киритилди. Шундан, 377,4 млрд. сўм объектлардаги ишларни молиялаштириш учун йўналтирилди. Жумладан,
◾️ Хива шаҳрида “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форуми ўтказилишидан олдин қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларига 192,0 млрд. сўм (99та объект);
◾️ йўлларни таъмирлашга 76,5 млрд. сўм ва сув-оқава ишларига 10,3 млрд. сўм (120та объект);
◾️ қолган лойиҳа объектларига 98,6 млрд. сўм молиялаштирилди.
Бугунги кунда туризм соҳаси учун кадрлар профессионал таълим ва олий таълим тизимида тайёрланмоқда. Туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи 25 та олий таълим муассасаларида 6200 дан ортиқ талабалар ҳамда 24 та профессионал таълим муассасаларида 3500 нафарга яқин ўқувчилар таҳсил олмоқда.
Меҳнат бозори талабидан келиб чиқиб, “Тревел журналистика”, “Креатив индустрия”, “Смарт туризм”, “Маданий меросни бошқариш”, “Музей иши” йўналишлари ташкил этилди. Шунингдек, тарихимизни ва маданий меросимизни чуқур ўрганиш учун олийгоҳ қошида “Ипак йўли цивилизацияси” тадқиқот институти ташкил этилмоқда.
Келгусида битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида олийгоҳ ва “Самарқанд туризм маркази” ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган. 2022-2023 йилларда Самарқанд туманида 212 гектар майдонда ташкил этилаётган Марказда 10 та иншоот, жумладан, конгресс холл, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари қуриб, ишга туширилади. Ушбу туризм хизматлари мажмуаларида хизмат кўрсатиш учун 2 минг нафар малакали мутахассисга эҳтиёж туғилади.
2022 йилда туризм йўналишидаги таълим муассасаларини 3080 нафар битирувчи тугатиши кутилмоқда. Шу билан бирга,
2022 йилда 636 та жойлаштириш воситалари (шундан 500 таси оилавий меҳмон уйлари, 26 таси хостеллар), 80 та туристик ташкилотлар янгидан иш бошлайди ва қўшимча 4,5 минг та иш ўрни яратилади.
Таҳлилларга кўра, ўртача инвестиция лойҳаларини ишга тушириш натижасида 4 мингдан ортиқ иш ўринлари ҳар йили ташкил қилинади. Туризмнинг барқарор ривожланиши асосида яратиладиган иш ўринлари туризм йўналишидаги таълим муассасаларининг битирувчилари ҳисобига тўлдирилади.
Шунингдек, туризм соҳасидаги олий ўқув юртлари ва коллежларнинг битирувчиларини иш билан таъминлаш учун “Travel-jobs.uz” веб-сайти (платформа) ишга туширилди. Платформа иш берувчи ҳамда битирувчиларни тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишига кўмаклашади.
Соҳа юзасидан умумлаштирилган маълумотим тугади ва сизларни қизиқтирган савол ҳамда таклифларга ўтишдан аввал, жорий йилнинг 30 ноябрь санасидан 3 декабрь санасига қадар Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтказиладиганЮНВТОнинг24-Бош ассамблеясида мазкур ташкилотнинг Ижроия кенгашига аъзо бўлиш ва 25-бош ассамблеяга Самарқанд шаҳрида мезбонлик қилиш бўйича Ўзбекистон номзодини илгари сурилмоқда. Сизлардан ушбу тадбирни аҳолимизга етказишда ҳамкорликка чақариб қоламиз.