Туристик чартер поездининг 2023-йилдаги илк қатнови бошланди!

Туристик чартер поездининг 2023-йилдаги илк қатнови бошланди!


Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида 2023-йилда "Ўзтемирйўлйўловчи" акциядорлик жамияти ҳамда Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen"туристик компанияси ҳамкорлигида 10 га яқин туристик чартер поездлар ҳаракатланиши режалаштирилган.


2023-йилнинг 12-апрел куни Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" туристик компанияси ҳамкорлигида "Orient Silk Road Express" номи билан туристик чартер поезди жорий йилда илк бор қатновини бошлади.

"Тошкент – Бухоро - Хива - Самарқанд - Қамаши - Китоб - Туркистон - Бишкек – Олма-Ота" йўналишида ҳаракатини амалга оширадиган ушбу поездда Норвегия, Швецария, Франция, Германия, АҚШ ва бошқа давлатлардан келган 60 нафар сайёҳга хизмат кўрсатилади.

Мазкур туристик чартер поезд жўнаши олдидан Тошкент марказий темирйўл вокзалида ташкил қилинган тадбирда ОАВ вакилларига шу ҳақда кенг маълумот берилди. Таъкидланишича, кейинги рейсларда сайёҳлар сони бир неча баробар ошиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу поезд таркибидаги вагонларнинг аксарияти маҳаллий корхонада ишлаб чиқарилган. Оммавий ахборот воситалари ходимлари вагон ичида сайёҳларга яратилган шароитларни ҳам кўздан кечирдилар.









Report Page