Тупроққалъа туманидаги коррупцион ҳолат бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Тупроққалъа туманидаги коррупцион ҳолат бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати


Интернет сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Тупроққальа туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Р.М табдиркордан 20 минг АҚШ доллари талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.  

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

        Р.М 2020 йил 13 майида Хоразм вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Тупроққальа тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган бўлиб, у бунга қадар 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Хоразм вилояти Хазорасп тумани бўлими инспектори лавозимида фаолият юритган.

Хабарда келтирилган 15 гектар ер майдони Р.Мнинг акаси Б.Уга тегишли сунъий балиқ ҳовузи бўлган. Р.М ушбу ер майдонини “Д” МЧЖ номига ўтказиб беришни ваъда қилиб пул маблағи сўраганлиги аудио ёзув билан тасдиқланган ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан қўлга олинган.

Бугунги кунда Р.Мга нибатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилганлиги маълум бўлди.

Аслида бу жараёнда ер майдонини ажратиш қандай бўлиши керак эди?

Б.У номида бўлган 15 гектар сунъий балиқ ҳовузи туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиши ва ундан сўнг мазкур ер майдони белгиланган тартибда танловга қўйилиб, танлов ғолибига туман ҳокимининг қарори билан ажратилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 5-моддаси бешинчи хатбошисига асосан “юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш” вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган.

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

СИЗЛАРГА ЯНА БИР БОР МУРОЖААТ ҚИЛАМИЗ!

ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН РАҲБАР ВА ХОДИМЛАР ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ ВАКОЛАТИГА ЭГА ЭМАС!

АГАРДА СИЗГА БИЗНИНГ ҚАЙСИДИР ХОДИМИМИЗ ВАЪДА БЕРГАН БЎЛСА, БИЛИНГКИ У ФИРИБГАР. БУ ҲАҚДА БИЗГА (@ygkuzbot, 01@ygk.uz, 1097-қисқа рақам) ЁКИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИГА ХАБАР БЕРИНГ!   

БИЗ ТИЗИМНИ НОПОК ХОДИМЛАРДАН ТОЗАЛАШГА БЕЛ БОҒЛАГАНМИЗ. БУНДА БИЗГА ЁРДАМ БЕРИНГ! 


Report Page