Тупроқ юзасига тўшама тўшаш (мульча)
Томчи каналЭкин даласи тупроғи намлигини буғланишга беҳуда сарф бўлишини камайтириш тадбирлари орасида тупроқ юзасини тўшамалар билан беркитиш муҳим аҳамиятга эга.
Тупроқ юзасини беркитувчи тўшамалар одатда икки турга ажратилади:
· органик материалдан тайёрланган тўшамалар;
· ноорганик материалдан тайёрланган тўшамалар.
Органик материалдан тайёрланган тўшамаларнинг асосини ўсимлик ёки ҳайвонлар қолдиқлари ташкил қилади. Уларнинг қаторига ўсимликлар пояси, танаси пўстлоқлари, барглари, қиринди, сомон, хашак, гўнг ва бошқаларни киритиш мумкин.
Органик тўшамаларни суғоришнинг тепадан (ёки пастдан) сув беришга асосланган турлари билан биргаликда ёки лалми ерларда қўллаш тавсия қилинади.
Эгатлардан суғориладиган суғориш усуллари қўланиладиган шароитларда мазкур тўшамаларни қўллаш тавсия қилинмайди. Чунки тўшамалар ариқда оқаётган сув билан бирга оқиб, бирор жойда йиғилиб сув оқишига нисбатан тўсиқлар юзага келтириши мумкин. Оқибатда сув кўлланади ва суғоришнинг самараси пасайиб кетади.
Ноорганик материалдан тайёрланган тўшамалар асосан полиэтилен плёнка ва текстил материаллардан иборат бўлиб, уларга қора плёнка, геотекстил ва турли газламалар мисол бўлади.
Ноорганик материаллардан тайёрланган тўшамалар қўлланилганда одатда суғоришга берилган сув тўшаманинг тепасидан оқиб, экиннинг илдизига махсус тешиклар орқали етказиб берилади.
Ноорганик материаллардан тайёрланган тўшамалар билан биргаликда томчилатиб суғориш усулини қўллаш жуда катта самара беради. Бунда томизгичли суғориш шланглари тўшаманинг тагида қолдирилади. Натижада тупроқ намлигининг буғланишга сарфланиши ва сувнинг эгат охиридан оқвага ташланиши бутунлай бартараф қилинади.
Тўшама билан беркитилган экинни томчилатиб суғорилганда сувнинг маҳсулдорлиги бир неча марта ошишига эришлади.