Тупроқнинг намлигини унинг электр ўтказувчанлиги асосида аниқлаш

Тупроқнинг намлигини унинг электр ўтказувчанлиги асосида аниқлаш

Томчи канал

Экинларни суғориш вақтини тупроқ намлигини қайд қилувчи электр ўтказувчанликка асосланган асбоблар воситасида аниқлаш мумкин. Бу тупроқ намлигини аниқлаш ишларини тезкор бажариш имкониятини беради ва қўл меҳнатини 10-15 мартага камайтиради.

Тупроқ намлигини электр ўтказувчанликка асосланиб аниқлаш учун Decagon (АҚШ) компаниясининг тупроқ намлиги ўзгаришларини қайд қилувчи ProCheck асбоби ва унинг 10 HS сенсорли датчикларидан фойдаланиш мумкин.

ProCheck асбоби ва унинг 10 HS сенсорли датчикларидан фойдаланиб тупроқ намлигини ўлчаш учун аввал бурғу ёрдамида шурф қазилади. Шурфнинг деворларига, тупроқнинг ҳар хил қатламларига сенсорли датчиклар ўрнатилади.

Бунда датчикларни ер юзасидан 10 - 15 см, 25 – 30 см, 50 - 60 см, 70 см - 1 м чуқурликларда жойлаштириш мумкин.

Тупроқ намлиги маълумотларини йиғиб борувчи Em5b асбоби ҳам мавжуд бўлиб, у белгиланган вақтда (унинг хотирасига киритилади) тупроқнинг намлигини инсон иштирокисиз ўлчаш ва ўз хотирасида 5 000 тагача маълумотини йиғиш имкониятига эга.

Асбобга маълумотлар 10 HS ва 5 EC турдаги сенсорли датчиклар томонидан етказиб берилади. Датчикларни уланиши учун асбобда 5 та порт кўзда тутилган.

Йиғилган маълумотлар махсус компьютер дастури асосида кўчириб олинади ва фойдаланиш учун олиб кетилади.

ProCheck асбобига боғланган сенсорли нам ўлчагичлар ёрдамида тупроқнинг намлигини ўзгаришини кузатиб бориш суғориш вақтларини ва меъёрларини аниқ белгилаш имкониятларини яратади. Айниқса, тупроқ намлиги маълумотларини йиғувчи Em5b асбобидан фойдаланиш тупроқнинг намлигини инсон иштирокисиз ўлчаш имкониятларини яратади.


Report Page