Тунда юз берган бозордаги ёнғинда хеч ким жароҳат олмади

Тунда юз берган бозордаги ёнғинда хеч ким жароҳат олмади

Ички ишлар вазирлиги

Наманган шаҳрида шу йил 21 июль куни соат 01:38ларда Уйчи кўчасида жойлашган “Чорсу” деҳқон бозорида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида деҳқон бозорида ёнма-ён жойлашган дорихона, сартарошхона ва парфюмерия маҳсулотлари савдо дўконларининг 200 кв.м. майдони ҳамда нон растасининг 600 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси