Тунда 385 дона балиқ овлаган браконьерлар қўлга тушди

Тунда 385 дона балиқ овлаган браконьерлар қўлга тушди

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари З.Эрназаров, Б.Тошпўлатов, М.Чўлиев, А.Саломовлар томонидан жорий йилнинг 20 декабрь куни Миришкор тумани “Миришкор” каналида назорат рейд тадбири ўтказилганда тунги соат 23-00 ларда Миришкор тумани “Оқмачит” МФЙда яшовчи фуқаро У.Я ва бошқалар электр токи (электроудочка) ёрдамида ноқонуний ва айни пайтда шафқатсизларча жами 385 (уч юз саксон беш) дона шундан, 1 (бир) дона зоғора (сазан), 1 (бир) дона судак, 75 (етмиш беш) дона лешч, 200 (икки юз) дона карас балиқлари ва 108 (бир юз саккиз) дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдорига ўхшаш балиқларни овлаганлиги ҳолати аниқланди.

Аниқланган ҳолат бўйича Миришкор тумани “Оқмачит” МФЙ яшовчи фуқаролар У.Я ва унинг шерикларидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган 1 (бир) дона резина қайиқ (лотка), 1 (бир) дона кўк рангли аккумлятор 2 ( икки) дона электр қармоқ (сачок), 3 (уч) метр ток узайтиргич сим, 1 (бир) дона насос, 4 (тўрт) дона қўлдан ясалган эшкак, 1 (бир) дона сим ўралган ёғочлар олиб қўйилди ва вақтинчалик сақлаб туриш учун вилоят Экология бошқармасининг омборхонасига топширилди.


Ашёвий далил сифатида олинган Туркистон мўйловдорига ўхшаш балиқларнинг Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган Туркистон мўйловдори (шимбалиқ) турига мансуб ёки мансуб эмаслиги юзасидан мутахассис хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институтига алоқа хати орқали намуна юборилди.

Зоология институтининг хулосаси олингандан кейин барча ноқонуний овланган балиқларга белгиланган тартиб асосида табиатга етказилган зарар ҳисобланади ва қонуний чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тўпланган ҳужжатлар тақдим этилади.

 Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash



Report Page