Туманда навбатдан ташқари Сессия бўлиб ўтди.

Туманда навбатдан ташқари Сессия бўлиб ўтди.


Ташкил этилган Сессияда “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Ғиждувон” ва “Зарбдор” тажрибаси бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ушбу масалада туманда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги танқид остига олинди.

Таъкидлаш жоизки жорий йилнинг ўтган даврида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманда бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилди.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги юзага чиқди.

Жумладан, “Сайхунобод тажрибаси” асосида жорий йилнинг 1 август кунига қадар белгиланган режа 104,6 фоизга бажарилган бўлсада (режа - 500 та, амалда - 523 та), 8 та маҳаллада 10 тадан микролойиҳа амалга ошириш режаси бажарилмади.

Хусусан, Булоқбоши мфйда 5 та, Бахор мфйда 5 та, Уччинор мфйда 4 та, Тоштўғизоқ ва Т.Г.Хван маҳаллаларида 2 тадан, Чумчуқжар, Султанравот ва Нурафшон маҳаллаларида режага нисбатан 1 тадан кам микролойиҳалар амалга оширилган.

 Маҳалаларга бириктирилган банклар кесимида, Халқ банкда (Баратов) 4 та маҳаллада 9 та микролойиҳа, Микрокредит банкда (Ураков) 4 та маҳаллада 12 та микролойиҳалар  бажарилмаган.

 “Уйчи” тажрибаси асосида банклар томонидан иш ўрни яратиш режаси 1415 тага ёки 89 фоизга, шундан июль ойи режаси 288 тага ёки 77 фоизга бажарилган холос.

   “Зарбдор” тажрибаси асосида туманда лойиҳа қиймати 88 млрд. сўмлик 7 та лойиҳаларни йил якунига қадар ишга тушириш режаси тасдиқланган бўлсада, шу кунга қадар бирорта лойиҳалар амалга оширилмаган.

   “Ғиждувон” тажрибаси асосида 60 та лойиҳаларни йил якунига қадар ишга тушириш орқали 800 нафар аҳолини бандлигини таъминлаш белгиланган.

Бироқ бу тажриба асосида ҳам бирорта ижобий ишлар бошланмаган.

 

Юқоридагилардан келиб чиқган ҳолда Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши қуйидаги қарорларни қабул қилди:

1. Юқори Чирчиқ туман ҳокими (У.Атемовнинг), «Сайхунобод», «Уйчи», «Ғиждувон» ва «Зарбдор» тажрибаси бўйича амалга оширилган ишлари тоғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва 1-иловада кўрсатиб ўтилсин.

2. «Сайхунобод», «Уйчи» тажрибаларини маҳаллаларда жорий этишда йўл қўйган камчичиликлари учун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Тастанбеков)га «Хайфсан», туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (Усманов)га «Қаттиқ хайфсан» берилсин. Келгусида бундай камчиликларга йўл қўйилса, лавозимидан озод этишгача бўлган чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилсин. 

3. Микролойихаларни амалга ошириш режасини 50 фоизга бажарилгани учун Булоқбоши мфй ҳоким ёрдамчиси (Йўлдошев)га «Хайфсан», Бахор мфй (Останова) (янги ишга ўтганлиги учун), Уччинор мфй (Бекешов), Тоштўғизоқ мфй (Маликов), Т.Г.Хван мфй (Сапаралиев), Чумчуқжар мфй (Умаралиев), Султанравот мфй (Сулейманов) ва Нурафшон мфй (Шахтамов) хоким ёрдамчилари йўл қўйилган камчиликлари учун «Қаътий огоҳлантирилсин».

4. Туман сектор раҳбарлари (Атемов, Ганиев, Муллажанов, Йўлдошев) туманда «Сайхунобод», «Уйчи», «Ғиждувон» ва «Зарбдор» тажрибаларини жорий этишда амалга оширилган ишларни кунлик таҳлил қилиб, тегишли чоралар кўрмаганлиги кўрсатиб ўтилсин. 

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Тастанбеков), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (Усманов), тижорат банклари (Баратов, Ураков) ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда 3 кунлик муддатда 8 та маҳаллаларда микролойиҳаларни белгиланган режасини бажариш ва «Онлайн Маҳалла» платформага киритиш чораларини кўрилсин. Шунингдек, 1-центябрга қадар ҳар бир маҳаллада 20-тадан, 1 октябрга қадар 30-тадан микролойиҳалар амалга оширилишини таъминласин;

6. Туман тижорат банклари (Ходжабеков, Баратов, Ураков) маҳаллаларда микролойиҳаларни молиялаштиришда сусткашликга йўл қўйганлиги, бу борада хоким ёрдамчилари билан хамкорликда ишларни ташкил этмаганликлари ҳамда «Уйчи» тажрибаси асосида яратилиши белгиланган доимий иш ўринларини яратмаганлиги учун юқори турувчи ташкилотига тақдимнома киритилсин ва «Қаътий огоҳлантирилсин».

Шунингдек, «Уйчи» тажрибаси асосида йил якунига қадар жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш орқали 2082 та доимий иш ўринларини яратиш бўйича режа-график ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун туман ҳокимига киритсин ва бажарилиши юзасидан масъул ва жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин;

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Тастанбеков), Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Ибрагимов) «Зарбдор» тажрибаси асосида тасдиқланган режага кўра 88 млрд. сўмлик 7 та лойиҳани 1 декабрга қадар амалга ошириш юзасидан жойига чиқиб доимий мониторинг ўрнатилсин ва вужудга келган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўрилсин;

8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Тастанбеков), туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Ибрагимов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (Усманов) «Ғиждувон» тажрибаси асосида тасдиқланган режага кўра 60 та лойиҳаларни йил якунига қадар ишга тушириш чоралари кўрилсин;

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг махаллий буджетни иқтисодий ислохотларни амалга ошириш,инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Г.Ўтбасарова) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Тастанбеков) зиммаларига юклатилсин.

Report Page