“Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари фондлари ва каталогларини ташкил этиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида назарий - амалий семинар тренинг

“Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари фондлари ва каталогларини ташкил этиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида назарий - амалий семинар тренинг

https://t.me/natlibuz

2020 йил 17 ноябрь куни “INFOLIB – UZBEKISTAN-2020” IX Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари фондлари ва каталогларини ташкил этиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида назарий-амалий семинар тренинг бўлиб ўтди. Семинарда Республикадаги барча ахборот-кутубхона мутахассислари билан видео-конференц-алоқа тарзида ўтказилди.

Семинар тренинг - янги ташкил этилган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ишини ташкил этиш ва ривожлантиришга қаратилган бўлиб, онлайн ва офлайн тарзида олиб борилди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари томонидан Республикамиздаги барча ахборот-кутубхона марказлари кутубхоначилари учун “Ахборот-кутубхона марказлари фондини ахборот-кутубхона ресурслари билан тўлдириш ва ҳисобга олиш”, “Ахборот-кутубхона ресурсларини кутубхоначилик қоидалари асосида классификациялаш”, “Ахборот-кутубхона ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш”, “Ахборот-кутубхона ресурсларини нодир ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларига киритиш” мавзуларида тақдимотлар намойиш этилди.



 

Report Page