Туман кенгашининг сессияси

Туман кенгашининг сессияси

2022 йил 18 апрель куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди

Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Р.К. Жўраев очди ва олиб борди.


Сессияда кун тартибидаги дастлабки масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев, миллий гвардия туман бўлими бошлиғи Ҳ. Қўчқоров, фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи О. Юлдашев, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г. Йўлдошева, туман телекоммуникация бошқармаси бошлиғи Б. Маматқулов, туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Л. Жўраев 2022 йилда қилинган ишлар тўғрисида депутатлар олдида хисобот берди. Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев ахбороти эшитилди.




Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 1 март куни хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифаларга бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г. Йўлдошева ҳисобот берди. Шунингдек, унинг “Аёллар дафтари” 3-босқичини шакллантириш юзасидан ҳисоботи ҳам эшитилди.


Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағ ажратишнинг аҳамияти катта. Сессияда ушбу масала тўғрисида туман молия бўлими мудири Х. Исроилов ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декардаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, вилоят ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси Ў. Эргашев ҳисобот берди.

Шунингдек, сессияда Бешариқ тумани бўйича дастлабки 2023 йилда Инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш режасига киритилиши таклиф этилаётган умумий ўрта таълим мактаблари тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири В. Абдураҳмонов, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг сарфланиши ҳақида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси раҳбари Т. Маҳкамов депутатлар олдида ҳисобот бердилар.


Сессияда кўрилган барча масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди.


Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот Хизмати

Report Page