Tuman hududidagi yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli avtomototransport vositalari va ularga tirkamalarni majburiy texnik ko‘rikdan o‘tkazish to‘g‘risida

Tuman hududidagi yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli avtomototransport vositalari va ularga tirkamalarni majburiy texnik ko‘rikdan o‘tkazish to‘g‘risida

Учқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

O`ZBEKISTON  RESPUBLIKASI  NAMANGAN  VILOYATI

UCHQO’RG’ON  TUMANI  HOKIMINING

Q A R O R I


«11» fevral 2021 yil                    Uchqo’rg’on tumani                       77-sonli

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида


“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2021-йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 20 январидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2021 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил

31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Тўламирзаев зиммасига юклатилсин.

 

 

        Туман ҳокими                                                 А.Вахобов


                                                                       Учқўрғон туман ҳокимининг

                                                                                  2021 йил 11 февралдаги

77-сонли қарорига

                                                                                                              1-илова




Туманда транспорт воситалари техник кўригини

ўтказишни ташкил этувчи комиссия

Т А Р К И Б И



Комиссия раиси :

Ғ.Ибрагимов                                    Учқўрғон туман ички ишлар бўлими йўл

 ҳаракати хавфсизлиги гурухи катта

 инспектори, майор


Комиссия котиби :                           

Ж.Сиддиков                                    Учқўрғон автомотохаваскорлар

                                                        жамияти раиси


Комиссия аъзолари :


Ғ.Исақов                                            Учқўрғон туман ички ишлар бўлими йўл

 ҳаракати хавфсизлиги гурухи маъмурий 

 амалиёт инспектори, сержант


Ў.Раҳимов                                         Наманган вилоят транспорт бошқармаси                    

                                                            Учқўрғон туман бош инспектори

Э.Омонов                                       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

                                                            Маҳкамаси ҳузуридаги Аргосаноат      

                                                            мажмуи устидан назорат қилиш

                                                            инспексия Наманган вилоят ҳудудий

                                                            бошқармаси Учқўрғон туман бўлими

                                                            техника ҳолати ва агротехника тадбирлар

                                                            устидан назорат қилиш шўъбаси катта    

                                                            инспектори



Комиссия раиси:                                                     Ғ.Ибрагимов


Report Page