Қибрай туман аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

Қибрай туман аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш давом этмоқда


♻️Қибрай туман ҳокимлиги,туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази(СЭОМ) ҳамкорлигида 1-сектор ҳудудидаги "Май" ва "Янгиавлод" маҳалласи фуқаролари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

🚑Тиббий кўрик давомида, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси,Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан ушбу маҳаллаларнинг 400 нафарга яқин фуқароси 14 йўналиш бўйича тор мутахассислар кўригидан ҳамда УЗИ,ЭКГ, Рентген,тиббий лаборатория текширувларидан ўтказилди. Шунингдек,фуқаролардан COVID-19 учун тест таҳлиллари олинди.

🏩Қибрай туман марказидан 25 км узоқда жойлашган "Зафаробод" қишлоғидаги "Бокира" тўйхонасида ташкил этилган тиббий кўрикда асосан"Темир дафтар"га киритилган,эҳтиёжманд,кам таъминланган ҳамда туман марказидаги шифохонага бориш имкони чекланган фуқаролар ва уларнинг фарзандлари мутатахассислар томонидан текширилиб, амбулатор ҳамда стационар даволаниш учун йўлланмалар берилди.

🌡Туман ҳокими М.Миркасимов тиббий кўрикда иштирок этаётган кекса авлод вакиллари билан суҳбатлашиб уларнинг ўтказилаётган тиббий кўрик бўйича фикрлари билан қизиқди.

✍Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page