Туман Кенгаши сессияси
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашининг навбатдаги ХХII сессияси бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги “Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил эркин қолдиқ, 2025 йил I ва II чораклар даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми маблағларининг иқтисод қилинган ҳамда фойдаланилмаган қисми маблағларидан фойдаланиш тўғрисида”, “Туман “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгашининг 2025 йил 1 декабрдаги VII-21-100-10-138-K/25 сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги масалалар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Сирожиддин Аҳадов ахборот берди.
Шунингдек, “Tуманда қишлоқ ҳўжалиги йўналишида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар” , “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-6-В-сон Қарорининг тумандаги ижроси”, “Зангиота тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан таълимни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар” тўғрисидаги масъулларнинг ҳисоботлари, “Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашининг 2025 йил 28 февралдаги VII-7-32-10-138-К/25-сонли қарорининг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги масала тингланди ҳамда депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.