Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди


Бугун, одатдагидек туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бошчилигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул вакиллар ҳамда корхона ва ташкилот мутассаддилари иштирок этдилар. Қабул давомида 28 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатлар мазмуни турмуш билан боғлиқ оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, коммунал соҳа, тиббиёт тизими, ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши каби масалалар бўлиб, тегишли мутахассислар билан бирга ўрганилди.

Қабул давомида Ё.Арслонованинг саломатлигини тиклаш бўйича, С.Музаффархонованинг даволаниш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан, Д.Муродованинг фарзандини даволатиш бўйича, Р.Абдухакимовнинг балиқчилик хўжалиги ташкил этиш бўйича, Д.Асраеванинг уй таъмири учун қурилиш материаллари сўраб қилган мурожаати сингари 8 та масала ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, туман ҳокими уй-жой можаролари, оилавий низолар, эгалик ҳуқуқи бўлмаган хонадонлар кадастр ҳужжатлари, йўл таъмири каби масалаларни қўшимча ўрганиш учун масъулларга тегишли топшириқлар бериб, ижросини назоратга олди.

Қабулдан сўнг ғалладан бўшаган майдонларни ишсиз фуқароларга деҳқончилик учун ажратиб бериш юзасидан амалга оширилган ишлар танқидий тахлил қилинди. Экин экиш мавсуми якунланмасдан туриб, ер ажратиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида вазифалар белгиланди.



Report Page