Туман ҳокими Наргиза Нематова: Муаммолар кўп, ечимини биргаликда топамиз.

Туман ҳокими Наргиза Нематова: Муаммолар кўп, ечимини биргаликда топамиз.

https://t.me/olottumani

Олот тумани ҳокими Наргиза Нематова бугун туман ҳокимлиги биносида фуқароларни қабул қилиб мурожаатларини тинглади. 

Қабулда тумандаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари иштирок этиб фуқароларнинг мурожаатларини атрофлича ўргандилар.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Фуқаролар томонидан коммунал соҳа, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам, соғлигини тиклаш, ишга жойлашиш каби масалаларга оид 25 га яқин мурожаат қабул қилинди. 22 нафар фуқаро шахсан туман ҳокимидан муаммоларига ечим сўради.

Аксарият муаммолар шу ернинг ўзида ҳал қилинган бўлса атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, муддат белгиланди. Уларнинг ижроси назоратга олинди.

Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати.







Report Page