Туман ҳокими ўринбосари Илёс Иномжоновнинг Пискент ёшларига байрам табриги

Туман ҳокими ўринбосари Илёс Иномжоновнинг Пискент ёшларига байрам табриги


Қадрли ёшлар! Бугунги байрам - Ёшлар куни барчангизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил қилувчи ёшлар туфайли иқтисодиётимиз тараққий этмоқда. Бугунги кунда ишончимиз ва асосий суянчимиз бўлган ёшлар тақдири ва келажагига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмоқда.

Туманимизда ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида шижоат кўрсатаётган фаол ёшлар кўплаб топилади. Айниқса, 250 нафардан ортиқ тадбиркор ёшлар сафига ишбилармон бўлиш истагидаги ёшлар келиб қўшилмоқда.

"Ҳар бир оила тадбиркор", "Ёшлар келажагимиз" дастурлари доирасида Сизларнинг бизнес лойиҳаларингизни қўллаб - қувватлашга тайёрмиз.

Ташаббускор ёшлар учун ҳар доим эшигимиз очиқ!

Яна бир бор байрамингиз қутлуғ бўлсин. Бахт, омад, саломатлик ҳамроҳ бўлсин!

Report Page