Триатлон нима?

Триатлон нима?


Триатлон - бу уч босқич: сузиш, велопойга ва югуришни тўхтовсиз ва кетма-кет ўтишдан иборат бўлган мультиспорт пойгаси.

Замонавий триатлон концепцияси ХХ аср бошларида Францияда пайдо булган.

"L'Auto" газетаси "Les Trois Sports" деб номланган мусобакада ҳақида маълумот чоп этилган: 3 км югуриш, 12 км велоспорт ва Марне каналини кесиб ўтиш. Барча уч қисмлар ҳеч кандай танаффуссиз босиб ўтилади. Йиллар давомида, енгиб ўтиш учун зарур масофа узунлиги ҳам ошди.

Ҳозирги вақтда триатлоннинг энг машхур модификацияси Олимпия дастурига киритилган ва у сузиш, велоспорт ва югуришни ўз ичига олади. Триатлоннинг алоҳида спорт тури сифатида ривожланиш даврининг бошида сузиш сўнгги босқич эди. Велосипед ва югуришдан чарчаган спортчилар сувда дам олиши фикри илгари сурилган. Бироқ мусобакаларда иштирок этаётган спортчилар сониниг кўпайиши билан спортчилар хаётига хавфли ҳодисалар сони ортди. Югурганидан сунг иштирокчилар чарчаган ва мушаклари оғриган бўлади, шунинг учун сузиш босқичини мусобака бошида ўтказиш қарори қабул қилинган.

Триатлоннинг кўплаб турлари мавжуд. Улардан энг машҳурлари – ITU (Халқаро Триатлон Иттифоқи) ва WTC (Жаҳон Триатлон Корпорацияси) томонидан ўтказиладиган мусобақалар.

Халқаро триатлон иттифоқи (ITU) 1989 йилда триатлон мусобақаларининг етакчи органи сифатида ташкил этилган. Биринчи Конгрессда стандарт триатлон масофасининг узунлиги тасдикланган, кейинчалик Олимпиада масофаси деб номланган. ITU томонидан ўтказиладиган масофавий мусобақаларнинг асосий турлари:

Номи

Сузиш, км

Велопойга, км

Югуриш, км

ITU Суперспринт

0,3

8

2

ITU Спринт

0,75

20

5

ITU Олимпиада масофаси

1,5

40

10

ITU Long distance

3-4

80-120

20-30

Жаҳон триатлон корпорацияси (WТC) «Ironman», «Ironman 70.3» ва «5150» триатлонларини ташкиллаштирувчи ва тарғиб қилувчи тижорат лойиҳасидир. WTC томонидан ўтказиладиган мусобақаларнинг асосий турлари

Номи

Сузиш, км

Велопойга, км

Югуриш, км

Серия WTC 5150

1,5

40

10

WTC 70.3 ёки Half-Ironman

1,95

90

21

WTC Триатлон Ironman

3,96

180

42,195

Мусобақа босқичлари

Сузиш:

Мусобақалар сузишдан бошланади. Соҳил бўйи, понтон ёки тўғридан-тўғри сувдан (катта триатлонда) барча иштирокчиларнинг бирданига старти амалга оширилади. Сув ҳарорати паст бўлса (IRONMAN триатлон коидаларига кўра, одатда 24,5 ° C дан юқори бўлмаган) қалинлиги 5 мм гача бўлган гидрокостюмлар кийилишига рухсат этилади. Кўпинча сузиш учбурчак шаклида махсус белгиланган йўлга тўғри келади. Маршрут узунлигини хар бир тасодифий камайтириш учун жазо берилади, спортчилар дисквалификация ҳам қилиниши мумкин. Спортчилар сузишнинг исталган услубидан фойдаланишлари мумкин. Кўпинча – бу кроль.

Велосипед пойгаси

Сувдан чиқиб, спортчилар транзит ҳудудида кийим алмаштирадилар, велосипедга ўтирадилар ва велосипед босқчи бошланади. Масофа давомида озиқ-овқат нуқталари мавжуд, аммо спортчилар учун техник ёрдам тақиқланади. Қисқа триатлонда гуруҳ мусобакаси учун оддий шоссе велосипеди ишлатилади. IRONMAN триатлонида профессионаллар якка тартибдаги мусобақа учун тўғри келадиган велосипедларни афзал кўрадилар. Халқаро триатлон иттифоқи (ITU) қоидаларига биноан шоссе велосипедларида қисқа узунликдаги «лежак»лардан фойдаланишлари мумкин. «Лежак» тормоз ручкаларининг четларини боғловчи чизиқдан ўтмаслиги керак. «Лежак»нинг қавариқ қисмлари бўлмаслиги керак, ёки қавариқ қисмлар бирлаштирилган бўлиши шарт (пластик еки изолента билан). Якка тартибдаги мусобақалардаги каби узун «лежак»лар тақиқланган. Чунки қисқа триатлонда «лежак»ларнинг фойдаси йўқ: Олимпия триатлонининг велобосқичида лидерлик рухсат берилади, яъни спортчилар гуруҳда ҳаракатланишлари мумкин. IRONMAN триатлонида бу тақиқланади, спортчилар бир-биридан ёки судья машинасидан 10-15 метр масофада юришлари керак. Шунинг учун бу ҳолда велосипед аэродинамикаси муҳим.

Югуриш

Асосий қоида – спортчи оёқларида ҳаракатланиши лозим.

Босқичлар ўртасида алмашиниш – транзит зоналари

Транзит ҳудуди – велосипед, кроссовка ва барча керакли буюмлар жойлашган майдонча. Ҳар бир иштирокчининг ўз жойи мавжуд ва қоидага кўра рақам билан белгиланади.

Босқичлар кетма-кетлиги қоидаларига бўйсуниш қатъий белгиланган (сузиш-велосипед-югуриш). Спортчилар велосипедларни тайёрлаш ёки кийимларини алмаштириш пайтида бир-бирига ҳалақит қилмасликлари керак. Мусобақадан олдин ва кейин спортчилар белгиланган майдонда велосипедларини қўлда олиб юришлари мумкин. Шлем велопойгадан олдин тақилиши ва велосипед махсус рампага урнатилгандан сўнг ечилиши керак. Халқаро стандартларга биноан кийим алмаштириш пайтида яланғоч ҳолда кўриниш тақиқланади. Велобосқич давомида рақамли белги спортчи белида, югуриш пайтида эса – кўкрагида бўлиши керак. Спортчи хар бир босқич учун белгиланган вақт ичида транзит зонасидан ўтиши керак.

Жазолаш ва жарималар

Мусобақалар давомида спортчилар бир-бирларига халақит қилишлари мумкин эмас. Агар бу ҳол сузиш давомида кузатилса, босқич тугагач спортчини 30 секундга ушлаб колинади. Агар бундай ҳолат вело ёки югуриш босқичида содир бўлса, спортчи сариқ карточка билан огоҳлантирилади. Спортчи тўхтаб, мусобақада қатнашишни давом эттириш учун рухсат кутиши лозим. Хавфли ҳаракатлар ёки қоидани қайта бузиш ҳолатида спортчига қизил карточка кўрсатилади ва у дисквалификация килинади. Икки марта сариқ карточка олиш автоматик равишда дисквалификацияга олиб келади.

Триатлон турлаи

Триатлоннинг формати, масофа ва қаерда ўтгазилиши билан фарқ қиладиган бир-неча турлари бор. Бу турлар халқаро даражада Халқаро триатлон иттифоқи (ITU) томонидан бошқарилади.

Триатлон – сузиш, велопойга, югуриш.

Аквабайк – сузиш, велопойга.

Дуатлон - югуриш, велоспойга, югуриш.

Акватлон - югуриш, сузиш, югуриш. Икки босқичли акватлон: сузиш ва югуриш.

Қишги триатлон – югуриш, велопойга, чанғи пойгаси.

Indoor-триатлон

Барча босқичлар ёпиқ жойда ўтказилади: сузиш босқичи - ҳовузда, велосипед босқичи - веломашқлар ускунасида, югуриш - югуриш йўлакчасида.

Бу мусобакаларда вақтли формат ишлатилади – этапларни ўтиш учун вақт белгиланган: 10 дақиқа сузиш, 30 дақиқа велосипед, 20 дақиқа югуриш ва 5 дақиқа транзит зоналарини (кийим алмаштириш) ўтиш учун белгиланган.

Транзит зонаси шартли хисобланади. Одатда бу кийим алмаштириш хонаси. Бу ерда иштирокчилар кийимларини алмаштирадилар. Транзит зонаси учун белгиланган вақт протоколга киритилмайди. Ушбу форматда аёллар ва эркаклар орасида совриндорлар 3 босқичдаги масофа натижаларини қўшиш билан аниқланади.

Ўзбекистонда триатлон

1995 йилда мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти таркибида триатлон бўлими тузилган.

2019 йил 3 май куни Ўзбекистон триатлон федерацияси нодавлат-нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказилган. Федерация режалари иккита йўналиш: ҳаваскор ва профессионал триатлонни ривожлантиришни ўз ичига олади. Энг муҳим мақсадлардан бири – триатлонни оммавий спорт сифатида тарғиб қилиш, ёшларнинг триатлонга қизиқишини орттириш.

Report Page