Трейдинг психологияси

Трейдинг психологияси

azcapital.uz


Трейдернинг ҳиссиётлари: бозордаги қўрқув ва очкўзлик

Бошловчи трейдерларнинг доимий энг муҳим муаммоларидан бири – бу ҳиссиётлар бўлган, ва бўлади ҳам. Трейдинг психологияси бўйича кўплаб китоблар ёзилган, лекин бугун биз инсоннинг икки психологик факторига тўхталамиз, булар – қўрқув ва очкўзлик.

Сизнинг савдо тизимингиз қанчалик даромадли бўлишидан қатъий назар, савдонинг муваффақиятли кечишига таъсир кўрсатадиган энг муҳим омил, доимо трейдернинг психологияси ва сизнинг ҳиссиётларингиз бўлади.

Биринчи бўлиб қўрқувдан бошлаймиз.

Маблағини йўқотишдан қўрқиб ҳавотирланиш инсоннинг табиий ҳолати ҳисобланади. Лекин айнан қўрқув – инсонни таъсир қилишга ундайдиган кучли мотиватор ҳисобланади.

Барчага маълумки, нархларнинг ҳаракатланиши кўпинча оламоннинг таъсири туфайли вужудга келади, бунда эса айнан қўрқув муҳим рольни ўйнайди. Ўйлайманки, нархнинг бир лаҳзада жуда кучли тушиб кетганига сиз ҳам бир неча бор гувоҳ бўлгансиз. Бундай ҳодисани изоҳлаш осон. Лонг позицияга кирган (сотиб олган) трейдерлар, салбий экономик янгиликлар таъсирида тренднинг уларга қарши бурулишидан қўрқиб, ўз битимларини ёпадилар. Шорт позициядаги (сотув амалга оширган) трейдерлар эса, кўпроқ даромад олиш мақсадида йирикроқ кўламда битимларни амалга ошира бошлайди.

Бунинг натижасида, нарх кутилганидан ҳам кўпроқ ва тезроқ пасаяди. Кўриб турганингиздек, маблағни йўқотишдан қўрқиш, олиб сотарларни кўплаб битимлар очишга ундайди.

Бозордаги иккинчи ҳаракатлантирувчи куч – бу очкўзлик.

Қачонки бозорда нархнинг ҳаракати, маълум бир йўналишдаги (юқорига, пастга) юриши кузатила бошласа, кўплаб трейдерлар, бозор йўналиши бўйлаб битимлар очиб «юриб кетаётган поездга осилиб олишга» шошиладилар. Бунинг таъсирида, бозорнинг ҳаракатини кучайтирадиган қўшимча ажиотаж яратилади.

Лекин, аслида нима содир бўлади?

Фараз қилайлик, маълум сабабларга кўра активнинг нархи кўтарила бошлади (масалан, экономик янгилик ижобий чиқди). Нарх сезиларли даражада ўсиб бораётган вақтда активни сотиб олаётган ҳар бир трейдер, қўшимча даромадни қўлга киритиш умидида, активни тобора қимматроқдан сотиб олади. Даромад кўришга интилиши ва очкўзлиги туфайли, трейдерлар кўпинча стратегияда белгиланган қоидаларга зид ҳаракатлар амалга оширадилар, ва натижада маблағ йўқота бошлайдилар.

Гап шундаки, вақти келиб, ҳар бир бозорда, сотиб олувчиларнинг битимлар кўлами сотувчиларникига нисбатан камая бошлайди – харидорлар фаол сотиб олишни тўҳтатган пайт (перекупленность рынка), натижада сотиб олиш кўлами пасаяди, ушбу босқичда сотувчилар ишга қўшилади ва шорт позицияларни (sell) очишга киришади, бу эса қаршилик даражасини (уровень сопротивления) шакиллантиради шунингдек коррекцион ҳаракатларни вужудга келтиради.

Агар нархнинг бундай ўсиш ҳаракати фақат спекулятив талабнинг таъсири остида вужудга келган бўлса, «перекупленность» вужудга келганидан сўнг бу тенденция «айиқларнинг» (сотувчиларнинг) фойдасига кескин ўзгариши мумкин.

Бу вазиятда, активни ўсаётганида сотиб олган ва нарҳнинг ўсишига умидвор бўлиб ўтирган «буқалар», яхшигина минусда ўтирган бўлади.

Форексда даромад қилиш учун, трейдер аввало ўзининг ҳиссиётларини қўлга олиши керак ва йирик иштирокчиларнинг доимий ўлжасига айланувчи оламоннинг бир қисмига айланмаслиги керак. Бунинг учун трейдер ўзининг интизоми устида ишлаши ва ўзининг бозордаги ҳар бир ҳаракатини назорат қилиши талаб этилади. Ўз ҳаракатларингизни диққат билан таҳлил қилиб чиқинг: ўз савдо стратегиянгизга аниқ амал қиляпсизми? Ёки барибир, оламоннинг изидан кетяпсизми?

Тажрибасиз трейдерлар кўпинча қўрқув ва очкўзлик туфайли вужудга келадиган қуидаги ҳатоликларга йўл қўядилар:

  • Деярли ҳар доим, трейдерлар ўзининг даромадга кирган битимларини, ўрнатилган тейк-профит даражасига етмасидан аввалроқ ёпиб юборадилар. Бу эса қўрқув туфайли вужудга келган қарор ва қўпол ҳато ҳисобланади. Аслида, даромадли битимлар, аввал зарарда ёпилган битимларни ўртача қийматини камида 2-3 баробар қоплаганидан сўнг ёпиш тўғри бўлади. Акс ҳолда, сизнинг ўртача зарарингиз $30 ни ташкил қилсаю, даромадли битимларингиз эса ўртача $10-15 га чиқганида ёпиб юборсангиз, сизнинг ҳисобингиз салбий математик натижа кўрсатади, янъий балансингиз аста секин камайиб бораверади.


  • Трейдер коррекцион ҳаракатларда, нарх аввалги оқимига тушиб олишига умид қилган ҳолда, тренд бўйлаб очилган битимини жуда узоқ вақт ушлаб юбориши. Бу албатта, очкўзлик туфайли қабул қилинган қарор ҳисобланади. Тренд бўйлаб ишлайдиган трейдерлар, нарх коррекцион ҳаракатга кирган вақтда тренд бўйлаб очилган битимни ёпиб, тренднинг давом этишига тасдиқни кутгани мақул, ва тренднинг давом этиши ўз тасдиқини топганидан сўнг қайтадан битим очгани яҳши. Шунда сиз, аввалги очилган битимнинг даромадини йўқотмаган ҳолда, янада қулайроқ нуқтадан қўшимча даромадли битим очган бўласиз.


  • Очкўзлик туфайли келиб чиқадиган, трейдернинг яна бир зарарли одати – бу тренднинг бурулишига умид қилиб, трендга қарши очган битимларни ёпмасликдир. Бундай вазият жуда хавфли ҳисобланади, чунки депозитдаги маблағ чексиз эмас ва тугаб қолиш ҳусусиятига эга. Агар сиз трендга қарши зарарга кираётган битимни ўз вақтида ёпмасангиз, тренд сизга қарши юргани сари, зарарингиз йириклашиб, жуда катта йўқотишларга олиб келиши мумкин. Кўп ҳолларда, тажрибасиз трейдерлар стоп-лосс ни ишлатмайдилар, ёки тенденциянинг бурулишига умид қилиб, стоп-лоссни тобора нархдан узоқроқга олиб қочадилар.

Қисқа вақтли, тезкор ҳаракатлар пайтида бозорга кирмай турган яхши (бир неча дақиқада нарх, ўнлаб, гоҳида юзлаб пунктга ўзгарган вазиятлар). Оз вақт ичида кўп даромад олиш имконини бой бериб қўйишдан қўрқиб, очкўзлик қилманг. Ҳар бир тезкор, интилувчан ҳаракат, вақти келиб тугайди, ёки коррекцияга киради.

Савдо вақтида ҳиссиётларнинг таъсирини камайтириш учун, стоп-лосс ва тейк-профит ордерларидан фойдаланинг. Агар сиз, ўз савдо стратегиянгизга қатъий амал қилсангиз, ўрнатилган стоп ордерлар сизни, ҳиссиётлар туфайли қилинадиган ҳаракатлардан чеклаб туради.

Ҳулоса шундаки: ўз ҳиссиётларини жиловлаш ва интизом, трейдерга сезиларли даромад келтирувчи, муваффақиятли савдонинг калитидир. Оламоннинг кетидан интилмаслик ва савдо пайтида совуққонликни сақлаш, трейдер психологиясининг асоси ҳисобланади.

Умид қиламанги, мақола барчага фойдали бўлади. Агар сизга мақола ёқган бўлса, ёки ўзингизни фикрингиз бўлса изоҳ қолдиришни унутманг.

Кўпроқ маълумотлар: azcapital.uz




Report Page