“Трамадол” сотувчиси қўлга олинди

“Трамадол” сотувчиси қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

12 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегарадош ҳудудлар тезкор бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳамда Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Боғинав” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида шу маҳаллада яшовчи К.А. мижозга 30 пачкада 296 дона “Трамадол” психотроп моддасини 100 (юз) АҚШ доллари ва 1.660.000 (бир миллион олти юз олтмиш минг) сўмга сотаётган вақтида ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. К.А.дан олинган “Трамадол” таблеткалари гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва соф вазни 14,8 грамни ташкил қилишлиги аниқланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

18 январь куни К.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page