Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридан ҳаракатини бошлаган янги халқаро йўловчи поезди бугун “Тошкент марказий” темир йўл вокзалига етиб келди.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридан ҳаракатини бошлаган янги халқаро йўловчи поезди бугун “Тошкент марказий” темир йўл вокзалига етиб келди.


  



    Жорий йил 2-3 июнь кунлари Тожикистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга қилган расмий ташрифи давомида, Ўзбекистон ва Тожикистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда, 2022 йил 20 июндан бошлаб Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган эди.

30 йиллик танаффусдан сўнг “Душанбе-Тошкент” йўналишида илк бора ҳаракатини амалга оширган 301-сонли йўловчи поезди бугун “Тошкент марказий” темир йўл вокзалига кириб келди.



Report Page