Тоза ичимлик суви фойдаланувчилари диққатига!

Тоза ичимлик суви фойдаланувчилари диққатига!


“Андижон сув таъминоти” МЧЖ Андижон вилояти тоза ичимлик суви истеъмолчиларига шуни маълум қиладики, шу йилнинг 9 январь куни Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи диаметри 1400 мм.ли бўлган “Хонобод-Андижон” марказий сув қувурининг Андижон тумани Хортум МФЙга қарашли “Анжирзор” кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келганлигини маълум қилади. 

Ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида зарурий чоралар кўрилмоқда ва носозликни бартараф этиш учун шу йилнинг 11-12 январь кунлари аҳолига сув етказиб бериш таъминотида узилиш юзага келиши мумкин. Носозликни бартараф этиш жараёнида Андижон шаҳрига Жалақудуқ туманида жойлашган “Пахтакор” ер ости сув иншооти орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари 20 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари хизматга шай ҳолатга келтирилди.

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ Андижон шаҳри аҳолисидан ичимлик суви захирасини яратиб олишларини сўраган ҳолда, юзага келган ҳолат юзасидан узр сўрайди.

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ

Report Page