Товуқли котлет
Xosiyat_ShamsТовуқли котлет
Керакли масаллиқлар:
· 400-450 гр товуқ қиймаси
· 1 та пиёз
· 3 ош қошиқ (60 гр) манная крупа
· 1 та тухум
· 2 чўмич ёғ
· 150 гр сув
· Кўкатлар
· Бодринг
Тайёрланиш жараёни:
1. Тоғорачага 400-450 гр товуқ қиймаси, 1 та қирғичдан чиқарилган пиёз, 3 ош қошиқ (60 гр) манная крупа, 1 та тухум ва таъбга кўра туз солиб аралаштирамиз.
2. Тавага 2 чўмич ёғ солиб қиздирамиз.
3. Сўнгра аралашмани 1 ош қошиқдан солиб икки тарафини қизартирамиз (оладьи каби).
4. Қизартирилган котлетларимизни духовка листига ёки расмдагидек идишга териб устига 150 гр сув қуямиз, сўнгра қизиган духовкага қўйиб 170°C ҳароратда 25 дақиқа давомида пишириб оламиз.
15 дақиқадан сўнг орқа тарафини ўгириш эсингиздан чиқмасин.
5. Котлетларимизни ликобчага кўкат ва паррак қилиб тўғралган бодринг билан безатиб солиб дастурхонга тортамиз.