Товуқ тухумлари саратон касаллигига қарши курашиш учун ишлатилиши мумкин.

Товуқ тухумлари саратон касаллигига қарши курашиш учун ишлатилиши мумкин.

Farida Mavlonova

Эдинбург университети тадқиқотчилари генетик жиҳатдан ўзгартирилган товуқлар саратон касаллигини даволай оладиган оқсилларни ўз ичига олган тухум қўйишга қодир эканини аниқладилар.

Дори дозасини ташкил қилиш учун атиги 3 дона тухум керак бўлиб, бундай товуқлар бир кун келиб инсонларга ёрдам бера оладиган дориларни анча арзон усулда ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Саратон ва Авастин каби бошқа касалликларни даволашда ишлатиладиган таркибида протеин бўлган одатий дорилар ишлаб чиқариш харажатлари жиҳатидан қиммат ва унумдорлиги паст, дейди BMC Biotechnology журнали.

Ўзгартирилган товуқлар эса протениларни тухум оқида ҳосил қиладилар. ВВС нинг таъкидлашича, товуқхоналар уларни сақлаш учун заводдаги стерилизация хоналаридан кўра анча арзон.

Эдинбургдаги Рослин Институти (Roslin Institute) биохимиги Лисса Херроннинг айтишича, Товуқлар ёрдамида ишлаб чиқаришга кетадиган маблағ камида 10 баравар камайиши мумкин.

Товуқ асосида инсонлар учун дори яратишга (Норматив талаблар асосида) 10 ёки 20 йил кетиши мумкин, дейди Херрон USA TODAYга, аммо тадқиқотчилар хайвонлар учун ҳам дорилар тайёрлашга умид қилишмоқда.

”Биз ҳали инсонлар учун дори ишлаб чиқармаяпмиз”, дейди Эдинбург биологияни ривожлантириш профессори Ҳелен Санг, ”лекин бу тадқиқотдан кўриниб турибдики, товуқлар турли дорилар ишлаб чиқаришда ва биотехнологияда қўллашда зарур протеинлар хосил қилиши сасабли ахамиятли.”

@biveco


Report Page