"Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган пресс-тур ҳақида батафсил

"Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган пресс-тур ҳақида батафсил


Жорий йилнинг 10 декабрь санасида "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик Жамияти пресс-тур ташкил этди. Жамият томонидан очиқ маълумотлар ҳамда яқин келажакда амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ҳақида Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар билан бўлишилди.

"Жамоат транспорти ҳозирги кунда халқимизнинг кунлик фойдаланиш манбаига айланиб улгурган. Тошкент шаҳри аҳолиси ва Пойтахт меҳмонларига жамоат транспортида сифатли хизматлар кўрсатиш, транспортга бўлган талабни ўсиб бориши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳри йўловчи транспорти тизимини ўзаро интеграциялаш энг устувор вазифалар қилиб белгиланган. Ушбу соҳани ривожлантириш табиийки сўнгги технологияларни тадбиқ этиш зарурлигини тақазо этмоқда." - деб сўз бошлади "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Бошқарув раиси А.Джураев.

Сўнгра Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган "Bus Rapid Transit - BRT" тезюрар автобус йўлаклари, эгилувчан (табақаланган) тариф режалари, вужудга келадиган трафик даражалари, Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори (АТТО)нинг имтиёзли транспорт карта турлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

1.Тошкент шаҳар транспорт тизимини моделлаштириш

Бу борада Тошкент шаҳрида транспорт тизимини комплекс ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Туркиянинг “Kalyon Ulastirma Muhendislik ve Musavirlik A.S.” Компанияси билан биргаликда қуйидаги йўналишларда ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилди:

1. Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли сони ва улар жойлашиш зичлиги;

2. Кўп қаватли турар жойлар ва саноат корхоналари;

3. Йўл-транспорт инфратузилмаси ҳолати;

4. Транспорт оқими (куннинг тиғиз пайти).

Бунда Тошкент шаҳарининг келгусида ривожланиш истиқболлари ҳам ҳисобга олинди (янги яшаш массивлари қурилиши ва қувватларнинг ишга туширилиши).

Олиб борилган таҳлиллар натижасида, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти жозибадорлигини янада ошириш, аҳоли учун сифатли ва қулай транспорт тизимини жорий этиш юзасидан бир неча йўналишлар бўйича таклифлар тайёрланди.

Тошкент шаҳрининг 200 та йирик чорраҳалардаги мавжуд юкламалар таҳлил қилиниб, мавжуд чорраҳалар архитектураси ва светофорлар фазасини ўзгартириш, шунингдек, жараёнларни моделлаштириш орқали уларнинг ўтказувчанлик даражасини ошириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда (бугунги кунга қадар 25 та чорраҳалар бўйича ишлар якунланди).

йўл белгиларини ва йўл кўрсаткичларини ўрнатиш ва амалдаги светофорлар фаолиятини ўзартириш.

Маълумот ўрнида: 600 км автомобиль йўллари ўрганилиб, уларда 7 256 та йўл белгиси, 37 та, 1 224 та светофор, 598 та пиёдалар ўтиш жойи, 59 та ерости ва 7 та ер усти ўтиш жойлари, 1 900 та автобус оралиқ бекатлари, 20 та кўприк ва йўл ўтказгичлари борлиги аниқланди.

йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш тезлиги 25 фоизга ошириш (20,5 км/соатдан 25,6 км/соатга);

светофорлар фазаларини ўзгартириш орқали транспорт воситаларининг тўхтаб туриш вақтини 48 фоизга камайтириш

(66 секунддан 34 секундга);

Тошкент шаҳар жамоат транспортида энг узоқ магистрал йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти ўртача 45 фоизга камаяди (масалан: ТТЗ массивидан Сергелигача етиб бориш 1,5 соат сарфланган бўлса, лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, 50 дақиқа сарфланади);

транспорт воситаларининг чорраҳалардан ўтишдаги тўхташлар сонини 3,5 тадан 1 тага камайтириш;

транспортнинг экологияга зарарини 33 фоизгача камайтириш кўзда тутилган.

2.Шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш

Жамоат транспорт йўналишлари 3 тоифага ажратилди, яъни етказиб берувчи7 километргача (49 та), боғловчи

15 километргача (72 та) ва магистрал15 километрдан юқори (7 та).

Ушбу йўналишларнинг барчаси мавжуд ва истиқболдаги метро бекатларига боғланган бўлиб (метро йўналишларини такрорламаган ҳолда), аҳолини метрополитендан фойдаланиш салмоғини оширилиши режалаштирилган.

7 та магистрал йўналишларини (“Ипподром – Ахмад Дониш”, “Ипподром – Назарбек”, “Фарғона йўли – Ахмад Дониш”, “Фарғона йўли – Келес”, “Фарғона йўли – Чилонзор”,“ ТТЗ – Ахмад Дониш” ва “Назарбек – ТТЗ”) ташкил этиш натижасида, шаҳар агломерациясидан келаётган аҳоли шахсий транспорт воситаларини ташкил этиладиган автотураргоҳларда қолдириб, жамоат транспорти орқали манзилига етиб боради.

Тошкент шаҳрида 12 та транспорт-ўтказшгич боғламалари янгидан қурилиши режаллаштирилган бўлиб, ушбу транспорт-ўтказшгич боғламалари Тошкент шаҳрига кириб келувчи вилоят йўналишларидаги автобус ва йўналишли такси йўналишларини мазкур ҳудудда сўнги бекатга ўзгартирилиб, йўловчилар автобус ва метро йўналишларига тенг тақсимланади.

  3. Алоҳида бўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини ташкил этиш.

  Ҳозирги кунда, ҳорижий консультантлар томонидан 3 та йўналишларда (Чилонзор буюм бозори, Чорсу савдо маркази, ТТЗ) йўналишларида BRT (Bus Rapid Transit) – тез юрар автобус хизматини ташкил этиши таклиф этилмоқда.

Бунда,

Чилонзор буюм бозори – Чорсу савдо маркази йўналшиши ўртача масофаси 20,6 км, тасарруф тезлиги:

25 км/соат; ўртача қатнов вақти 50 дақиқа. оралиқ интервал: 4 дақиқани, ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 42 мингтани;

Йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Навоий кўчаси

6,2 км, Шаҳрисабз кўчаси 3,2 км, Ш.Руставели кўчаси 6,2 км, Гавҳар кўчаси 2,4 км, Бунёдкор кўчаси 2,6 км;

Чорсу савдо маркази – ТТЗ йўналиши ўртача масофаси 20 кмни ташкил этиб, тасарруф тезлиги:

25 км/соат; ўртача қатнов вақти 48 дақиқа, оралиқ интервал:

3 дақиқани, кунлик ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 27 мингтани ташкил этади.

  Йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Юзрабод кўчаси: 2,18 км, Феруза кўчаси 1,72 км, М.Улуғбек кўчаси

7 км, Махтумқули кўчаси 1,8 км; Шаҳрисабз кўчаси 1,1 км, Навоий кўчаси 6,2 км.

Ушбу алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини ташкил этиш орқали, кунлик йўловчи оқими

122 мингдан зиёд йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатиш режаллаштирилмоқда;

мазкур йўналишларда жойлашган 36 та чорраҳаларни қайта лойиҳалаш ишлари кўзда тутилган бўлиб, алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини такрорловчи 50 та  автобус ва 8 та йўналишли такси йўналишларининг ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади.

Тошкент шаҳрида мазкур тизим яратилиши орқали одамларнинг бир манзилдан иккинчи манзилга шахсий ёки енгил автомобилга нисбатан жамоат транспортида тезроқ етиб бориши таъминланади.

Бу эса ўз навбатида, аҳоли учун шахсий автомобилдан кўра жамоат транспортида ҳаракатланиш афзалроқ ҳисобланади.

4. Эгилувчан (табақалашган) тариф режаларини ишлаб чиқиш.

Жахон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ушбу тоифалар

учун дифференциал тариф тизими ишлаб чиқилди:

етказиб берувчи йўналиш бўйича 700 сўм, боғловчи йўналиш бўйича 980 сўм ва магистрал йўналиш бўйича 1400 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Бунда, бир транспортдан бошқасига ўтиш (пересадка) тарифи арзонлаштирилади (масалан: бугунги кунда иккита транспорт туридан фойдаланиш 2800 сўмни ташкил этса, тизим ишга тушгандан сўнг эса 2100 сўмни ташкил этади).

5.Транспорт корхоналарини янгича молиялашлаштириш тизими.

Транспорт воситасини босиб ўтган масофасига қараб ҳар бир километри учун, корхоналар ҳар ой якуни бўйича молиялаштирилиб борилади.

Бунда, тендер шартномаларида белгиланган йўналишларда ўтилган масофалар кўрсаткичлари бажарилган ҳолда пул маблағларининг 70 %, ташилган йўловчилар сони кўрсаткичлари учун 20 % ва хизмат кўрсатиш сифати кўрсаткичлари учун 10 % миқдорида ташувчилар молиялаштирилади.

Бугунги кунда, Тошкент шаҳридаги йўналишларнинг 11,6 фоизида (17 та) йўналишда хусусий тадбиркор автобуслари (121 та) хизмат кўрсатмоқда. Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида хусусий тадбиркорлар томонидан 13 млнга яқин йўловчи ташилиб, 14 млрд. сўм миқдорида даромад олинган.

Катта ҳажмдаги автобусларни харид қилиш давлат бюджети маблағлари сарфини камайтириш учун хусусий сектор вакилларини жалб этилади.

Ушбу жараён, жамоат транспорти соҳасини бозор тамоилларига асосан шакллантирган ҳолда йўналишларни тендер савдолари орқали жойлаштириш орқали амалга оширилади.

Хусусий секторни шаҳар йўловчи транспортида ташиш хизматини рағбатлантириш учун Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлар томонидан харид қилинган автобусларни кредитлари бўйича фоиз тўловларининг 10-15 фоизигача қоплаб бериш механизми таклиф қилинди.

 6.Тошкент шаҳрида транспорт комплексини бошқариш тизимини такомиллаштириш.

Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси негизида Транспорт Бош бошқармасини ташкил этиш ва уни транспорт хизматларини ягона буюртмачиси этиб белгилаш таклиф қилинади.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг марказий нозимлик хизмати назорат тизимини, “Тошшаҳарйўловчитранс” УКни, "Тошкент метрополитени" УКни Транспорт вазирлигининг Тошкент Бош бошқармаси таркибига киритиш.

Транспорт корхоналарини молиялаштиришнинг тубдан янги тизимини жорий этиш. Транспорт Бош бошқармасининг махсус жамғармасини ташкил қилиш ва унинг асосий манбалари: электрон тўлов тизими тушумлари, субсидиялар, йўл бўйи автотураргоҳлар, лицензия ва рекламалардан тушадиган тушумлар.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар жамоат транспортининг асослари ҳисобланган “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик жамияти ва “Тошкент метрополитени” корхонаси

Жамғармадан мақсадли фойдаланиш йўналишлари: ташувчиларга бажарилган иш ҳажмига кўра тушумларни ва субсидияларни тақсимлаш, илмий тадқиқотларни молиялаштириш, шаҳар транспорти инфратузилмасини ривожлантириш.

“Тошшахартрансхизмат” АЖни трансформация қилиш. Бунда мавжуд Автобус саройларини масъулияти чекланган жамиятлардан юридик мақомисиз Акциядорлик жамиятлари филиали мақомига ўтказиш.

Маълумот ўрнида: 2019 йилда Тошкент шаҳрида автобусларда жами (232 млн.йўловчи) йўловчи ташувларидаги “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус корхоналари улуши 94,4 % (219 млн.йўловчи) ташкил этиб 150 млрд.сўм зарар кўрилган (даромад – 265 млрд.сўм, харажат - 454 млрд.сўм).

Тошкент шаҳри йўловчи транспортини трансформация қилиниши натижасида ходимлар сони 5 минг кишига яқин (48,9 %) оптималлаштирилиб, ходимларнинг бир йиллик ойлик маошлари бўйича ўртача 63,8 млрд.сўм (49,7 %) иқтисод қилинади.

Мазкур маблағлар ушбу корхоналарда фаолият юритаётган ходимларнинг ойлик иш ҳақи миқдорини деярли 2 баробарга ошириш имконини беради.

Автобус корхоналаридаги мавжуд таъмирлаш ишларини, сервис хизмат кўрсатишни, ёқилғи-мойлаш материаллари таъминлаш, автобусларни ювиш каби хизматларни аутсорсинга бериш.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус корхоналари ҳаракат таркибини 2021-2023 йилларда замонавий катта сиғимли 300 та электробуслар билан янгилаш.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида бир йилда ўртача 22,5 млрд.сўмлик 2,8 млн.литр дизель ёқилғиси иқтисод қилиниб, атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар миқдори йилига ўртача 0,5 минг тоннага камайтирилади.

  Ҳозирда мазкур мутахассислар томонидан жамоат транспортини тўлов тизими ҳамда субсидициялаш тизими юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда ҳорижий мутахассислар томонидан шаҳар транспорт ва йўл-транспорт ҳолати, аҳолини унга бўлган эхтиёжини ўрганиш юзасидан сўровномалар ўтказилмоқда, ҳозирги кунда ўтказилган сўровномалар сони 2622 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган 27 та чорраҳаларни қайтадан лойиҳалаш;

Транспорт вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларидаги ҳодимлар ва транспорт корхоналари ҳодимларига транспорт қатновларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва транспорт корхоналарини бошқариш малакавий ўқув курслари;

Транспорт тизимини макро моделини яратиш учун 

PT Vissum, PT Vistro, PT Vissim дастурий таъминотидан фойдаланиш ўқув курсларини олиб бориш;

Велосипед йўлаги янги стандартларини жорий этиш режалаштирилган.

Шунингдек, лойиҳанинг 2-чорак давомида қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланган:

Юк ташувларини режалаштириш;

Жамоат транспорти турларини ўзаро боғлиқлигини (интеграция) таъминлаш;

Йўл бўйи автотураргоҳларини ташкил этиш бўйича лойиҳа, меъзонларини ишлаб чиқиш;

Йўналишсиз такси йўналишларини бошқариш тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Ҳозирда ҳорижий компания томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар ҳудудий давлат идораларига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритилган.

Бундан ташқари мавзулар юзасидан журналистлар билан очиқ савол-жавоб шаклида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда электробусларнинг қувватлаш манбаи, қиш мавсумига тайёргарлик қай даражада бўлгани, АТТО картасининг куйиб қолиш сабаблари ва мавзу юзасидан турли ҳил саволларга Бошқарув раиси жавоб бердилар.

Шундан сўнг, ташриф буюрган журналистлар билан биргаликда "АТТО" транспорт картасидан фойдаланишни жонли ўрганиш, чиптачиларнинг 2021 йил 1 январдан бошлаб назоратчи даражасига ўтиши ва улар қай тартибда ишлаши ҳақида автобуснинг ўзида тушунтириб ўтилди.

Автобус орқали ҳаракатланган ҳолда янги турдаги намунали оралиқ бекатларни жонли тарзда кузатиш ва унинг қулайлик ва афзалликларини билиш мақсадида, ушбу бекатга ташриф буюрилди. Мазкур бекатларни тадбиқ қилишда чет эл тажрибаси ўрганиб чиқилди ва автобус бекатларининг ягона дизайнини яратиш бўйича танлов эълон қилинди. Танлов натижасида автобус бекати дизайни танлаб олинди. Танланган бекат очиқ 2017 йил 11 августдан жорий этилган автобус бекатлари учун умумий техник шартларини белгиловчи Давлат стандарти “O’z Dst 3196 2017” мос бўлиб унда шаҳар аҳолиси ва Тошкент шаҳрига ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида мазкур автобус оралиқ бекатларда аҳоли учун бепул wi-fi, автобуслар қатнов жадвали ва келиш вақтини кўрсатувчи электрон табло, кузатув камераси (маълумотларни сақлаш хотирасига эга бўлган), чиқинди қутилари, мобил қурилмалар қувватлаш манбаи, ва вендер (вендинг) қурилмаларини жойлаштирилиши, имконияти чекланган шахслар учун махсус пандус, йўл белгиси, ўриндиқлар эга бўлиши назарда тутилган бўлиб, унга савдо шахобчаларини жойлаштириш кўзда тутилмаган, фақат бекат деворига реклама жойлаштиришга рухсат берилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати



Report Page