Тошкентдаги "савдо": 8 ойлик гўдакнинг нархи — 9000 доллар

Тошкентдаги "савдо": 8 ойлик гўдакнинг нархи — 9000 доллар

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

2019 йил 17 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 23 ёшли С.И. ва расмий никоҳсиз рафиқаси 26 ёшли Г.Т. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Г.Т.нинг 2018 йил 26 октябрь куни дунёга келтирган ўғлини, таниши 27 ёшли С.И.исмли аёлга 9 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Аниқ.уз

"Ҳуқуқ олами" каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g