Тошкент вилоятининг “яшил” ва “ сариқ” тоифасига кирувчи ҳудудларида жамоат тарнспорти – автобуслар ҳаракати тикланмоқда 

Тошкент вилоятининг “яшил” ва “ сариқ” тоифасига кирувчи ҳудудларида жамоат тарнспорти – автобуслар ҳаракати тикланмоқда 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 2 июль ҳолатига кўра Тошкент вилоятининг 12 та туман ва 4 та шаҳрининг “яшил” ва “сариқ” ҳудудларида жамоат транспорти – автобуслар ҳаракати ўз фаолиятини тиклаган. Шунингдек, Нурафшон – Қўйлиқ деҳқон бозори йўналишидаги 426-автобус ҳамда Нурафшон – Отчопар кийим бозори 591-йўналишли такси йўналишидаги автобуслар ҳаракати ҳам қайта йўлга қўйилди.

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 29 та корхонанинг 176 та автобуси айни дамда аҳолига транспорт хизматини кўрсатмоқда. 

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан автобуслар ҳаракатининг карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ташкил этилиши, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг белгиланган санитария ва гигиена қоидаларига риоя этишини таъминлаш юзасидан корхоналар рахбарлари, ҳайдовчи ва чиптачилар билан кунлик йўриқномалар ўтказилмокда.

Автобуслар йўналишга чиқишдан аввал ҳамда охирги тўхташ бекатларида тўлиқ дезинфекция қилиш ишларининг амалга оширилиши, ҳайдовчи ва чиптачиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланганлиги шунингдек, уларнинг ўз вақтида алмаштириб борилиши юзасидан назорат ўрнатилган.

Шу ўринда йўловчилардан ўзи ва атрофдагилар саломатлигини муҳофаза қилиш максадида ниқобсиз автобусга чикмасликларини ва оралик масофага риоя қилишларини яна бир бор эслатиб ўтамиз.


Report Page