Тошкент вилоятининг мўжизакор манзаралари

Тошкент вилоятининг мўжизакор манзаралари

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Тошкент вилояти ўзининг гўзал табиати, табиий бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, қулай географик ўрни билан кўпчиликнинг эътиборини тортади.

фотомухбир: Нозим Абдулла

Айниқса, баҳор пайтида бу ернинг гашти бошқача бўлади. Табиат ўйғонган, чор-атроф гулларга бурканган, сувларнинг ёқимли овози, бетакрор гўзал манзаралар гўё кишига жаннатни эслатади. Аслида вилоятнинг ҳар бир гўшасини йилнинг ҳар бир фаслида жаннатга тенглаштириш мумкин. 

фотомухбир: Нозим Абдулла

Бутун борлиқ кўм-кўк бўлиб, лола ва чучмомоларнинг анвойи ҳидлари одамга сурур бағишлайди, куч ва илҳом беради.

фотомухбир: Нозим Абдулла

Шоирга илҳом ва кайфият берадиган бундай табиат яна қаерда бор? Ҳа, баҳор юртимизда баҳор, тоғ ва адирларда эса бутун олам гўзаликка бурканган.  

фотомухбир: Нозим Абдулла

Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида тоғли ва адирли ҳудудлар кўп бўлиб, беихтиёр табиати одамни ўзига тортади.

Бўстонлиққа Ўзбекистоннинг Швейцарияси деган таъриф бежиз берилмаган.

фотомухбир: Нозим Абдулла

Бепоён арчазорлар, кўм-кўк сувлари ўзига ярашган Чорвоқ сув омбори ҳар одамни сеҳрлаб қўяди, десак муболаға бўлмайди.

фотомухбир: Нозим Абдулла

Бўстонлиқ гўзал табиати билан хорижлик сайёҳларни ҳам ўзига чорлайди. Дипломатик корпус вакиллари ёз пайтида шу ерда дам олишади.

фотомухбир: Нозим Абдулла

Ангрен ҳамда Олмалиқ шаҳарлари эса тоққа яқинлиги боис, ҳавоси тоза ва гўзал манзараларга бой. Шу боис, ёз келиши билан ҳамма бу ерга интилади.  

фотомухбир: Нозим Абдулла


Report Page