Тошкент вилоятидаги тарғибот ишлари

Тошкент вилоятидаги тарғибот ишлари


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Уй-жой фонди инспекцияси мутасаддилари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Ангрен, Чирчиқ, Олмалиқ, Янгийўл шаҳар ва туманларида кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

Ташкиллаштирилган учрашувларда асосан:
1. Шаҳарлардаги оғир тоифадаги ширкатларни Бошқарув сервис компанияларига бириктириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
2. "Менинг уйим" Биллинг тизимида тўлиқ иш юритиш ва барча тушимларни тизим орқали амалга ошириш;
3. Бошқарув сервис компаниялари иш фаолияти самарадорлигини ошириш;
4. Бошқарув сервис компанияларида ташкил этилган 24 соатлик диспетчерлик хизмати фаолиятини таъминланганлик даражаси муҳокама қилинди.
Чирчиқ шаҳри

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги,  Уй-жой фонди инспекциясининг Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари томонидан Чирчиқ шаҳар ҳокимияти биносида ширкатлар ва БСКлар раҳбарлари ҳамда уй-жой мулкдорлари билан учрашув ўтказилди.
Йиғилишда мулкдорлар томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатаётган "оғир" тоифадаги ширкатлар фаолияти қизғин муҳокама қилинди.

Ангрен шаҳри

Шунингдек, Ангрен шаҳрида сектор раҳбарлари билан ташкиллаштирилган йиғилишда асосий масала "оғир" тоифадаги ширкатлар фаолиятини тугатиб, БСКга бириктириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Йигилишда ширкатларнинг қарздорлиги кун сайин ошиб бораётганлиги, улар хизмат кўрсатаётган уйлар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаётганлиги муҳокама қилинди.

Олмалиқ шаҳри

Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳри хокимияти мутасаддилари билан ўтказилган йиғилишда шаҳардаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар, дебиторлик қарздорлик ва БСКлар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.



Report Page