Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун махсус хизмат кийимлари жорий қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматиЙўловчиларга кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари сифатини ошириш, ҳайдовчиларнинг маданиятли хизмат кўрсатишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси сайъи-ҳаракатлари билан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “NURAFSHON AVTOTRANS SERVICE” унитар корхонаси, “Даврон Имрон Транс” МЧЖ, “Фотон Автотранс” МЧЖ ва “Багема Транс” МЧЖ томонидан Тошкент вилоятида наъмуна сифатида корхоналарга тегишли автобус ва микроавтобус ҳайдовчилари махсус хизмат кийимлари билан тўлиқ таъминланди.
Ҳозирда, Тошкент вилоятидаги қолган барча йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳайдовчилари ҳам иш фаолияти давомида махсус хизмат кийимлари билан ҳаракатланиши, автобусларнинг тоза ва озода сақланиши, ҳайдовчиларнинг муомала маданиятига риоя этган ҳолда юқори савиядаги хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.