Тошкент вилоятида тадбиркорлар учун 26,6 миллиард сўм солиқ имтиёзи берилди

Тошкент вилоятида тадбиркорлар учун 26,6 миллиард сўм солиқ имтиёзи берилди

Тошкент вилояти
Солиқ тўловлари кечиктирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони талаблари ҳамда тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлар асосида умумий ҳисобда 280 та тадбиркорлик субъектларининг 26,6 млрд.сўмлик солиқ тўловларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича имтиёзлар яратиб берилди.

Тошкент вилоятида тадбиркорларга солиқ имтиёзи берилишининг ҳудудлар кесимидаги кўриниши

Биринчи босқичда 109 та тадбиркорлик субъектларининг 16,3 млрд.сўмлик солиқ тўловларини кечиктириш бўйича имтиёзлар яратиб берилган эди.

Куни кеча халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан 171 та тадбиркорлик субъектларининг 10,3 млрд.сўмлик солиқ тўловлари солиқларини тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга тўловларни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) бўйича имтиёзлар яратиб бериш бўйича берилган таклиф маъқулланди.

Шундан:

Ер солиғи учун – 6,1 млрд.сўмлик;

Мол-мулк солиғи учун – 3,6 млрд.сўмлик;

Сув солиғи учун – 0,6 млрд.сўмлик имтиёзлар яратилиши кўзда тутилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида Давлат солиқ, молия, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаларининг қўшма хулосалари асосида хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларини тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга тўловларни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тегишли ишлар амалга оширилмоқда.  


Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page