Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 25 июнь соат 08-00 ҳолатига АХБОРОТ

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 25 июнь соат 08-00 ҳолатига АХБОРОТ


Юқори Чирчиқ карантин полигонида 15 минг 130 нафар, “Назарбек” санаториясида 215 нафар, махсус муассасаларда жами 15 минг 345  нафар стационар карантинга олинган. Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 54 нафар, Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси 34 нафар, Оққўрғон тумани тиббиёт бўлимига 40 нафар, Тошкент вилояти 1-сонли руҳий-асаб касалликлар шифохонасига 7 нафар, Вилоят фтизиатрия ва пульмонология шифохонаси 2 нафар, Ўрта Чирчиқ туғруқ бўлими 176 нафар, Қибрай тумани тиббиёт бўлимига 109 нафар, Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 100 нафар, Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бўлимига қарашли 66 - ҚОП 29 нафар  ЖАМИ 551 нафар фуқаро карантинга олинган.


Вилоятда жами  15 минг 896 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 8 минг 243 нафар фуқоролар карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 1 минг 878 та ва оилалар сони 2 минг 346 тани ташкил этади.


Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 589 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, 361 нафар фуқаро соғайиб, тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилди.


Бугунги кунда вилоят бўйича карантин муассасаларида 49 нафар врач, 674 нафар ҳамшира, 482 нафар кичик тиббий ходимлар ва 22 нафар бошқа ходимлар жами 1 минг 227 нафар ходимлар фаолият олиб бормоқда. 

  

Амалга оширилган ишлар: 


Юқори Чирчиқ карантин полигонида COVID-19 касаллиги аниқланган 151 нафар беморлар даволаш муассасаларига жойлаштирилди.


Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 7 нафар фуқаро бошқа касалликлар билан Яккасарой тумани тиббиёт бўлимига ўтказилди.


Зангиота ЮКШдан 55 нафар, Оққўрғон тумани тиббиёт бўлимидан 81 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.


Тошкент вилоятида яшайдиган 7 нафар фуқарода COVID-19 касаллиги аниқланди, шундан 1 нафар аҳоли орасидан, 5 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда 1 нафари Педиатрия ИТИда аниқланган. 


Бекобод тумани тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлимида стационар карантинда бўлган 24 нафар фуқаро карантин муддати тугатилганлиги сабабли уйларига рухсат берилди.


Новосибирски-Тошкент йўналишида келган 192 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.


Тошкент шаҳридан ва вилоятидан 21 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.


Ўрта Чирчиқ туманидан 2 нафар, Бўстонлиқ туманидан 1 нафар, Чирчиқ шаҳридан 2 нафар, Янгийўл туманидан 1 нафар бирламчи мулоқотда бўлган фуқаролар Зангиота ЮКШга жойлаштирилди.


Report Page