Тошкент вилоятида кўчмас мулк объектлари ва ер майдонлари хатловдан ўтказилмоқда

Тошкент вилоятида кўчмас мулк объектлари ва ер майдонлари хатловдан ўтказилмоқда


Тошкент вилоятида Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши ижроси юзасидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш борасида ер участкаси, бино ва иншоотларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.


Маълумотларга кўра, вилоятда жами 617 минг 927 та объект мавжуд бўлиб, Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамда уларнинг қуйи тизимлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида кадастр базасида жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 581 минг 454 та кўчмас мулк объектлари ҳисобга олинди.


Шунингдек, “Кўчмас мулк ва кадастр тизимини рўйхатга олиш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари одиб борилмоқда. Унга кўра, йил бошидан ҳозирга қадар 4 минг 883 та ер участкалари ҳақидаги график маълумотлар ArcGIS дастурига киритилиб, 862 таси янги умумлашган тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказилди.


Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 майдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларни давлат рўхатидан ўтказишни электрон шаклда амалга ошириш, маълумотларни автоматик давлат реестрига киритиш ҳамда очик геопорталда онлайн акс эттириш тизими жорий қилинди.


Унинг афзаллиги қишлоқ хўжалагини ерлари ва уларни фойдаланувчилар ҳисобини тўлиқ электрон юритиш имконини беради. Ердан фойдаланувчилар, жумладан, фермер хўжаликлари ҳуқуқини кафолатлайди (уларни қўлида расмий кадастр ҳужжати бўлади).


Хатлов доирасида тўпланган барча маълумотлар, ўзгаришлар ва аниқланган объектлар кадастр тизимида жорий қилинган ахборот коммуникация технологиялари орқали электрон дастурга киритилмоқда. Бу эса келажакда ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, ер назоратини амалга ошириш бўйича муаммоларни бартараф этишда хизмат қилади.


Report Page