Тошкент вилоятида энг кўп қоида бузган автомобиллар рўйхати

Тошкент вилоятида энг кўп қоида бузган автомобиллар рўйхати

Toshkent viloyati IIBB

Тошкент вилоятида йил бошидан қайд этилган йўл транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганда уларнинг 47 фоизи айнан тезлик оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди.

ИИББ Ахборот хизмати

Афсуски йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши ва кўп миқдорда жарима тўлашларига қарамасдан, айрим ҳайдовчилар Тошкент вилояти ҳудудида 10 маротабадан ортиқ фоторадарлар нигоҳига тушмоқда.

Жумладан, суратдаги “TRAIBLAZER” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 40 кун ичида 14 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган. ⬇️

ИИББ Ахборот хизмати

Қуйидаги “EQUINOX” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 30 кун ичида 11 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этди. ⬇️

ИИББ Ахборот хизмати

“CAPTIVA” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан 40 кун ичида 9 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлиги содир этилган. ⬇️

ИИББ Ахборот хизмати

“NEXIA” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам вилоят йўлларида шу қоидабузарликни 15 маротаба содир этган. ⬇️

ИИББ Ахборот хизмати

Шулар каби каби рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Биз эса ҳурматли ҳайдовчиларимиздан ўзлари ва атрофдагилар ҳаётини хавф остига қўймасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.

❗️ Ҳурматли ҳайдовчилар, унутманг, бугун тезликни ошириб манзилингизга етиб олган бўлсангиз, эртага етолмай қолишингиз мумкин. Йўлларда белгиланган меъёрий тезликка риоя қилинг ва ҳар доим манзилингизга эсон-омон етиб олинг. Йўлингиз бехатар бўлсин.

ИИББ Ахборот хизмати




Report Page