Тошкент вилоятида қалбаки 1 100 долларни 500 долларга сотаётган фуқаро ушланди

Тошкент вилоятида қалбаки 1 100 долларни 500 долларга сотаётган фуқаро ушланди


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди.

Қайд қилинишича, Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Н.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки 1 100 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Report Page