Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловни ўтказиш бўйича сайлов участкаларини тузиш қарори қабул қилинди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2021 йил 9 августдаги 1092-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузилган бўлиб, Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 августдаги 1099-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқланди.
Хусусан, 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси ўз фаолиятини 2021 йил 16 августдан тўлиқ бошлади. Бугун комиссиянинг навбатди йиғилиши ўтказилиб, Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловни ўтказиш бўйича сайлов участкаларини тузиш бўйича қарор қабул қилинди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10-моддасига тўлиқ риоя қилган ҳолда вилоятдаги 7 та шаҳар ва 15 та туман ҳокимларининг тегишли тақдимномаси олинди. Ушбу тақдимномани ҳокимларининг жамоатчилик масалалари бўйича маслаҳатчилари комиссия олдида ҳимоя қилди.
Тақдим этилган барча ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10-, 22-моддаларига асосан округ сайлов комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унда сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш, сайловчилар сонининг камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.
Тошкент вилояти бўйича жами 988 та сайлов участкалари ташкил этилди. Туман-шаҳарлар кесими бўйича оладиган бўлсак,
Нурафшон шаҳрида 21 та;
Ангрен шаҳрида 56 та;
Бекобод туманида 46 та;
Бекобод шаҳрида 31 та;
Бўка туманида 44 та;
Бўстонлиқ туманида 66 та;
Зангиота туманида 65 та;
Олмалиқ шаҳрида 41 та;
Оққўрғон туманида 34 та;
Оҳангарон туманида 46 та;
Оҳангарон шаҳрида 12 та;
Паркент туманида 57 та;
Пискент туманида 31 та;
Тошкент туманида 56 та;
Чиноз туманида 43 та;
Чирчиқ шаҳрида 52 та;
Юқори Чирчиқ туманида 48 та;
Янгийўл туманида 59 та;
Янгийўл шаҳрида 25 та;
Ўрта Чирчиқ туманида 42 та;
Қибрай туманида 71 та;
Қуйи Чирчиқ туманида 42 ташкил этилди.
Корхона, ташкилот ва муассалар кесимида, хусусан,
мактабларда 484 та (49,0%)
мусиқа ва санъат ҳамда спорт мактабларида 23 та (2,3 %);
коллеж (техникум, касб-ҳунар мактаблари)да 59 та (6,0 %);
олий ўқув юртлари биноларида 10 та (1,0 %);
маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида 107 (10,8 %) та;
савдо марказларида 6 та (0,6 %);
санаторийлар ва дам олиш уйларида 9 та (0,9 %);
тиббиёт муассасалари, шифохоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида
59 та (6,0 %);
қамоқда сақлаш жойларида 1 та (0,1 %);
озодликдан маҳрум этиш жойларида 1 та (0,1 %);
ҳарбий қисмларда 32 та (3,2 %);
давлат хизматлари агентликлари биноларида 11 та (1,1 %);
маданият ва спорт марказларида 62 та
(6,3 %);
ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик биноларида 20 та (2,0 %);
бошқа биноларда 104 тани ташкил этмоқда (10,5 %).
Вилоят бўйича 988 та сайлов участкаларида жами сайловчилар сони 1 млн. 877 минг 107 нафарни ташкил этмоқда.