Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Халқ депутатлари Кенгашининг олтинчи чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Халқ депутатлари Кенгашининг олтинчи чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 26 майда ўтказилган йиғилишида Олий Мажлис палаталарига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид фармонлари ва қарорлари ижроси юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилишини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган: Шу муносабат билан жорий йилнинг 29 май куни Халқ депутатлари Оққўрғон тумани кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ секкизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Низомиддин Ботиров, туман кенгаши депутатлари Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи Камолиддин Атаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда “Оққўрғон овози” газетаси бош мухаррири иштирок этди.

К У Н  Т А Р Т И Б И

1. Короновирус пандемияси, глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари тўғрисида.

2. Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилаётган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида.

3. Инвестициялар жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш борасида кўрилаётган чоралар ҳамда инвестиция дастурларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида.

4. Пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида.

5. Маҳаллий бюджет ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

6. Эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

7. Дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари қатъий назоратга олиниши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Масалалар кўрилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан 

1. Короновирус пандемияси, глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари тўғрисида. Туман ҳокими, Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Омонов Фарход Ботировичнинг ахбороти тингланди

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 

Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилаётган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида.

Оққўрғон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Шайбеков Ғулом Азимовичнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан 

Инвестициялар жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш борасида кўрилаётган чоралар ҳамда инвестиция дастурларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида.

Оққўрғон тумани ҳокимининг Ҳоким ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Хакимжонов Собиржон Рахимжоновичнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан 

Пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида.

Оққўрғон Агробанк раҳбари Рахмонов Бахром Муртазаевичнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан 

Маҳаллий бюджет ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи Таджибаев Хусан Озодовичнинг ахбороти тингланди.


Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан 

Эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Оққўрғон тумани Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Абдураимов Лутфилла Хикматуллаевичнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан

Дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари қатъий назоратга олиниши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Оққўрғон туман Прокурори Исмоил Абдужаббарович Абдухакимовнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан сессия қарорлари қабул қилинди.


Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Oqqorgonhokimligi


Report Page