Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғли қисмида жойлашган айрим йўлларида жорий йилнинг 5 январь кунига қадар бир томонлама ҳаракат ташкил этилади.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғли қисмида жойлашган айрим йўлларида жорий йилнинг 5 январь кунига қадар бир томонлама ҳаракат ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Янги йил байрами муносабати билан юртимизда 1, 2, 3 январь кунлари дам олиш куни деб белгиланиши муносабати билан кўплаб фуқаролар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларида жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюрмоқда. Тумандаги автомобиль йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 5 январь кунига қадар “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57 километрига ўтиш қисмидан яъни Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойи то “4Р-6” автомобиль йўлининг 87 километрига яъни Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобилларнинг ҳаракатланиши бир томонлама қилиб ташкил этилади. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишларини, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати



Report Page