Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском қишлоқ врачлик пункти қошида “Ижтимоий дорихона” ташкил қилинди 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском қишлоқ врачлик пункти қошида “Ижтимоий дорихона” ташкил қилинди 


2020 йил 1 июль куни Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари С.Файзиева, В.Кимлар Бўстонлиқ тумани Пском қишлоқ врачлик пункти биносининг таъмирлаш ишлари билан танишиб, Пском ва Такаёнғоқ маҳалла фуқоралар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказилганда фуқаролар томонидан Пском ҚВП қошида дорихона ташкил этиш бўйича амалий ёрдам сўралган эди.

Ушбу мурожаатни ижобий хал этиш мақсадида жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Ркспубликаси Президентининг 2018 йил 14 апрелдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3532-сонли қарори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 17 февралдаги “Ижтимоий дорихоналар жойлашувини аниқлаш ҳақида”ги 104-сонли буйруқлари асосида Пском ҚВПда Ижтимоий дорихона ташкил қилиш масаласида Бўстонлиқ туманидаги 50-дорихона раҳбари К.Расулметов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.б Н.Баракаевалар билан гаплашилди.

Пском МФЙ аҳолиси томонидан кўтарилаган масала депутатлар аралашуви билан ижобий хал этилиб, Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан Пском қишлоқ врачлик пунктида махсус хона ажратилди зарурий мебель жихозлари ва дори-дармонлар билан таъминланди. 

2020 йил 10 июль куни Пском ҚВП қошида “Ижтимоий дорихона” фаолиятини бошлади ва дорихонага Саримсоқова Дилрабо моддий жавобгар шахс этиб тайинланди. 


С.Файзиева, 

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати  

Report Page