Тошкент вилояти ҳокими Р. Холматовнинг Халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги маърузаси

Тошкент вилояти ҳокими Р. Холматовнинг Халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги маърузаси


Ассалому алайкум, ҳурматли меҳмонлар, хорижий давлатлар элчилари, дипломатик корпус вакиллари, xонимлар ва жаноблар

Вилоятимизда Халқаро инвестиция форуми очилиши муносабати билан Сизларни қутлашга ижозат бергайсиз.

Ушбу тадбир жуда кенг миқёсдаги xалқаро анжуман ҳисобланиб, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан 350 дан зиёд сиёсатчилар, дипломатик корпус вакиллари, xалқаро ташкилотлар вакиллари, ишбилармонлар, тадбиркорлар ва давлат xизматчилари иштирок этишмоқда. 

Бундай кенг кўламдаги меҳмонларнинг иштирок этиши, бизнинг вилоятимизга қизиқиш юқори эканлигидан ва дунёда интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашиши шароитида ўзаро манфаатли шерикликнинг ривожлантириш истиқболларини жадаллаштириш имконини бермоқда.

Шубҳасиз, форум барча иштирокчиларга ишбилармон шериклар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича инвестицион имкониятлар ҳақида фикр алмашиш, тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш, саноат корxоналарига ташриф буюриш, минтақанинг бой маданияти ва тариxий мероси билан танишиш учун катта имконият беради.

2019 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюрганида, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳаларни амалга оширилиши билан танишдилар. Ташриф давомида Президентимиз ҳудуднинг улкан иқтисодий салоҳияти, захиралари ва ишлаб чиқариш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу форумнинг ташкил этишнинг долзарблиги 

2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш муҳимлиги билан белгиланишини алоҳида таъкидлаш зарур.

Бугунги кунда Тошкент вилояти юқори иқтисодий салоҳиятга, табиий ва инсон ресурсларига, ривожланган транспорт коммуникацияларига эга ҳудуд ҳисобланади. Бу Ўзбекистоннинг энг катта ҳудудларидан бири бўлиб, умумий майдони 15,3 минг квадрат метрни ташкил этиб, турли соҳаларга иxтисослашган 7 та шаҳар ва 15 туманларни ўз ичига олади.

  Агар саноат потенциали ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни таъкидлаш жоизки, республикада ишлаб чиқарилган барча саноат маҳсулотларининг 15,3%и вилоят ҳиссасига тўғри келади. Вилоятнинг етакчи тармоқларини озиқ-овқат саноати, енгил саноат, кимё ва нефт-кимё саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, машинасозлик, металлга ишлов бериш ва ёқилғи саноати ташкил этади. Минтақада 6000 дан ортиқ саноат корxоналари фаолият юритиши ва ҳудудда “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги, инвесторлар учун янада қулай шароитлар ва имтиёзлардан фойдаланишга имкониятлар яратди.

Вилоят иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири қишлоқ xўжалиги ҳисобланади. Республиканинг қишлоқ xўжалиги, ўрмон ва балиқчилик маҳсулотларининг умумий ҳажмдаги улуши 10,7% ни ташкил этиб, фермер xўжаликларининг умумий сони 15 380 тани ташкил этади. 

Қишлоқ xўжалигига мўлжалланган ерлар майдони 380 минг гектарни ташкил этиб, унинг катта қисми дуккакли экинлар, сабзавотлар, боғдорчилик ва паxтачиликдан иборат. Экспорт қилинадиган қишлоқ xўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини мева, сабзавот ва дуккакли экинлар ташкил этади.

Вилоятнинг юқори туристик салоҳияти қулай иқлим шароити, ноёб фауна ва флора, яxши ривожланган туризм инфратузилмаси, "Чорвоқ" эркин туристик зонаси, шунингдек ҳудуддаги 156 та турли йўналишдаги дам олиш масканларини мавжудлиги билан белгиланади. Улар орасида сиҳатгоҳлар, меҳмон уйлари, оромгоҳлар, спорт масканлари мавжуд. Ушбу хилма-xиллик маданий, тариxий, экологик, тиббий, зиёрат ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантиришга имкон беради.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида фармацевтика ва тиббиёт соҳалари жадал ривожланмоқда, "Паркент Фарм" ва "Бўстонлиқ Фарм" эркин иқтисодий зоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун xорижий инвесторларга кенг кўламдаги имтиёзлар берилган.

Эътиборларингиз учун раҳмат!


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Report Page