Тошкент вилояти ғаллакорлари бугун давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажарди

Тошкент вилояти ғаллакорлари бугун давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажарди


Жорий йилда давлатга 350 минг 148 тонна, шундан 320 минг 323 тонна товар дон, 29 минг 425 тонна уруғлик дон топширишни режа қилган эди.  Мавсум бошидан 2 минг 697 та фермер хўжаликлари томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда ғалла парваришланиб, давлат омборларига 350 минг тоннадан ортиқ сифатли дон етказиб берилди. Шартнома шартларини 103 фоизга бажаришга эришишди. 

Fалла ўрими отряд усулида ташкил этилиб, 365 та ўрим комбайнлари (шундан 47 дона 2020 йилда лизинг асосида сотиб олинган) жалб қилинди.

Шартнома режасининг қисқа кунларда ортиғи билан бажарилишида Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Тошкент туманиларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари жонбозлик кўрсатдилар.

Айниқса, режани 105 фоизга бажарган Ўрта Чирчиқ туманидаги миришкорларидан Шаҳзода Шоохунова раҳбарлигидаги “Шеразиз Муҳаммад агро” фермер хўжалиги давлатга дон сотишни ортиғи билан бажари, 230 тонна ҳосилни давлат омборларига етказиб берди.  

Оққўрғон туманида ҳам жорий йилда 10 минг 600 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди. Ҳосилни белгиланган муддатда йиғиб олиш учун туманда ташкил этилган 27 та ғалла отрядлари 29 минг тоннадан зиёд ғаллани нес-нобуд қилмасдан, давлатга топширишга эришишди.  

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, дон корхоналари омборларига шартнома асосида белгиланган 350 минг тоннадан ортиқ донни сотиш ва ялпи дон ишлаб чиқаришни 853 минг 700 тоннага етказиш бўйича барча чоралар кўрилган.

Report Page