Тошкент туманида реклама, эълон, пешлавҳалар ҳолати ўрганилди

Тошкент туманида реклама, эълон, пешлавҳалар ҳолати ўрганилди


Тошкент вилояти ва Тошкент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиларининг қўшма рейди ўтказилди. 


Унда ҳудуддаги баннер, реклама, пешлавҳалар, тадбиркорлик объектлари фаолияти ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига Тошкент туманида қай даражада риоя қилинаётгани ўрганилди, турли савдо мажмуалари, дўконлар ва бозорлар кўздан кечирилди. 


Тадбиркорлик субъектлари билан суҳбатлар ўтказилди ҳамда қонун ҳужжатларига риоя этмаганлик ҳолатлари билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар белгилаб олинди.


Report Page